Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Газанда ўти (Крапива двудомная) – Urtica dioica L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Газанда ўти (Крапива двудомная) – Urtica dioica L.
Газанда ўти Газандадошлар – Urticaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 60-120 (150) см келадиган кўп йиллик ўт ўсимлик хисобланади. Пояси тик ўсади, тўмтоқ тўрт қиррали, шохланмаган ёки қарама-қарши шохланган. Барглари кенг тухумсимон, ўткир учли, сертуқ йирик ар- расимон қиррали бўлиб, поя ва шохларида банди ёрдамида қарама- қарши ўрнашган. Бир жинсли, майда, кўримсиз, яшил рангли, тўрт бўлакли гуллари барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган. Меваси – ёнғоқча. Ўсимликнинг хамма қисми ачитувчи туклар билан қопланган. 104 Май - сентябрь ойларида гуллайди ва меваси етилади. Газанда ўти Украина, Белоруссия ва Россиянинг Европа қисми, Си- бирь, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, қисман Узоқ Шарқдаги сувга яқин ерларда, Ўзбекистоннинг тоғли ўрмонларда, йўл ёқаларида, бута- зорларда, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, тоғ этакларида ўса- ди. Газанда ўтининг барги тиббиётда ишлатилади. Ўсимлик гуллаганда барглари қўлқоп кийиб териб олинади ёки ер устки қисмини ўриб олиб сўлитилади (ўсимликни қуритиш жараёнида унинг ачитувчи хусуси- яти йуқолади), сўнгра барги териб олинади ва соя ерда қуритилади. Барги таркибида 100-600 мг% С витамини, Қ, В 2 витаминлари, 14- 30 мг% каротиноидлар, пантотен кислота, кверцетин, ацетилхолин, эфир мойи, органик кислоталар, 2-5% хлорофилл, микроэлементлар, ошловчи ва бошқа фаол моддалар бор [29, 30]. 41-расм. Газанда ўти (Крапива двудомная) – Urtica dioica L. 105 Газанда ўтининг дори препаратлари (дамлама, суюқ экстракти, ви- таминли чой-йиғмалар таркибида) қон тўхтатувчи восита сифатида ҳамда сурункали яраларни, витаминлар етишмаслигидан келиб чиққан касалликларни – авитаминозларни даволаш учун ишлатилади. Барги яна жигар касалликларида қўлланиладиган ўт ҳайдовчи аллахол препарати таркибига киради. Газанда ўсимлиги мевасини Абу Али ибн Сино нафас қисиши ка- саллигини даволаш учун, баргини қон оқишини тўхтатувчи ва сурги во- сита сифатида қўллаган. Ўсимлик баргидан тайёрланган дамлама, қай- натма ва барг кукуни халқ табобатида кўкрак оғриғи, нафас қисиши, диабет, иситма ва бод касалликларини даволаш учун ишлатилади. Булардан ташқари, баргидан тайёрланган дамлама ва порошоги на- фас йўллари касаллигида балғам кўчирувчи, сийдик ҳайдовчи (сийдик йўллари ва буйрак-тош касалликларида) хамда қон оқишини тўхтатувчи дори сифатида қўлланилади. Соч тўқилишини тўхтатиш учун газанда барги дамламаси билан бош ювилади. Баргидан ажратиб олинган хлорофиллдан фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган безарар бўёк тайёрланади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling