Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Дорихона укропи, фенхел (Укроп аптечный)
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Дорихона укропи, фенхел (Укроп аптечный)
– Foeniculum vulgare Mill. Дорихона укропи сельдердошлар (соябонгулдошлар) – Apiaceae (Umbelliferae) оиласига мансуб, бўйи 90-200 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Дорихона укропи икки йиллик қилиб ўстирилади. Пояси тик ўсади, сершох. Барглари уч-тўрт марта ингичка чизиқсимон ёки ипсимон бўлакларга патсимон ажралган бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Майда, сариқ рангли, беш бўлак- ли гуллари поя ва шохлари учига жойлашган мураккаб соябон гултўп- ламни хосил қилади. Меваси – қўшалоқ писта. Дорихона укропи июль- август ойларида гуллайди, меваси сентябрда пишади. Укроп ёввойилашган холда Туркманистоннинг жанубида (Сумбар тоғ оралиғида) учрайди. Доривор укроп маданий ҳолда Украинанинг жануби-ғарбий худудларида, Россиянинг Краснодар ўлкаси, Шимолий Кавказ ва Марказий Осиёнинг кўпгина минтақаларида шу жумладан Ўзбекистонда доривор хом-ашёси олиш учун ўстирилади. Укропнинг меваси ва ундан олинадиган эфир мойи тиббиётда ишлатилади. Ўсимлик мевасининг 60-90% и етилгандан сўнг ўриб оли- нади, боғ-боғ қилиб боғлаб, хом мевалари пишиши ва ўсимлик қуриши учун поясининг мевали қисмини юқорига қаратиб, хирмонга тўплаб қўйилади. Кейин ўсимлик янчилади, шамол машинасида совуриб, мева- лари тозаланиб хашагидан ажратиб олинади. Мевасидан фармацевтика заводларида эфир мойи олинади. Мева таркибида 3-6,5% эфир мойи, 20% гача ёғ, оқсил ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Эфир мойи 50-60% анетол, 10-20% фен- хон кетони, 10% метилхавикол ва бошқа терпеноидлардан ташкил 108 топган. 43-расм. Доривор укроп, фенхел (Укроп аптечный) – Foeniculum vulgare Mill. Мевасидан олинган эфир мойи ва ундан тайёрланган укроп суви юқори нафас йўллари яллиғланганда ва шамоллаганда балғам кўчирув- чи, ич юмшатувчи ҳамда ел хайдовчи восита сифатида, диспепсияда қўлланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling