99
Арслонқуйруқ июнь-август ойларида гуллайди, меваси июль-сентябр-
да етилади. Арслонқуйруқ турлари МДХ давлатларида Европа қисми,
Кавказ ва Ғарбий Сибирдаги ахоли яшайдиган жойларга яқин ерларда,
бўш ётган жойларда, экинзорларда ва бошқа ерларда ўсади.
Тиббиётда арслонқуйруқнинг икки тури: беш бўлакли арслонқуйруқ
– пустырник пятилопостной – Leonurus Quinquelobatus L. ва оддий арс-
лонқуйруқ – пустырник сердечный (обыкновенный) – Leonurus cardiaca
L. қўлланилади. Ўзбекистонда туркистон арслонқуйруғи (
Leonurus
turkestanicus V. Krees. et. Kupr.) тарқалган, унинг баландлиги 40-150
смга етадиган ўт ўсимлик.
Тиббиётда арслонқуйруқ турларининг ер устки қисми ишлатилади.
Ўсимлик гуллаган даврида поясининг юқори қисми 30 - 40 см узунликда
ўриб олинади ва соя ерда қуритилади.
Арслонқуйруқ турларининг ер устки қисми
таркибида флавоно-
идлар (рутин, кверцетин ва квинквелозид), 0,4%
алкалоидлар, эфир
мойи, С витамини, каротин, қандлар, 9% гача ошловчи, аччиқ ва бошқа
биологик фаол моддалар бор. Арслонқуйруқ препаратлари тинлантирувчи
хусусиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: