Economic sciences


А) Ҳужум қилиш стратегияси


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana30.06.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1657806
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
tikuv-trikotazh-ma-sulotlari-eksportini-rivozhlantirishda-marketing-strategiyalarining-a-amiyati

А) Ҳужум қилиш стратегияси - фирманинг бозорда ўз улушини эгаллаб олиш ёки ўз 
фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилган фаол ҳаракатларидир. Ҳар бир товарнинг бозорда 
оптимал улуши мавжуд бўлиб, у зарур фойда нормаси ва ҳажмини таъминлаб беради. 
Мазкур бозор харидорларининг 20 фоизи, фирма таклиф этаётган маҳсулотларнинг
80 фоизини харид қилувчи сегмент миқдори оптимал - энг мақбул ҳисобланади. 


___________________Инновацион технологиялар/
Innovative technologies______________ 
№4(40) – 2020
86 
Маркетинг тадқиқотларида олинган маълумотларга кўра, бозор улушининг 10 фоизга 
оширилиши, фирма олаётган фойда нормасини ўртача 5 %га оширади. Бозор улуши ва фойда 
нормаси ҳажми кўплаб фирмаларнинг маркетинг режалаштиришида ўз олдига, бозордаги 
таъсирини ўстиришни мақсад қилиб қўйишига сабаб бўлмоқда. 
Фирма халқаро бозорда ҳужум қилиш стратегиясини танлашига сабаблар: 
- унинг бозордаги улуши энг зарур минимумдан кам ёки рақобатчилар хатти-ҳаракати 
натижасида қисқариб кетаётган ва керакли фойда нормасини таъминлай олмаётган ҳолатлар; 
- фирма бозорга янги, оригинал товар чиқариши; 
- фирма ишлаб чиқараётган товари ҳажмининг сезиларли ошириши; 
- рақобатчилар ўз позицияларини йўқотиб бораётганда, кам харажатлар эвазига 
бозордаги улушини кенгайтириш имконияти юзага келиши. 
Б) Ҳимоя стратегияси - фирманинг мавжуд бозор улушини сақлаб қолиш ва халқаро 
бозордаги ўрнини ушлаб туришга ҳаракати. Бундай стратегия қуйидаги ҳолларда 
ишлатилади: 
Фирманинг бозордаги ўрни қониқарли ёки агрессив сиёсат олиб бориш учун маблағлар 
етарли бўлмаган ҳолатларда; 
Рақобатчилар ёки давлатнинг жавоб тариқасидаги чоралари кутилаётган ёки фирма 
унга тайёрланаётган ҳолларда. Бу стратегияни қўллашнинг камчилиги шундаки
рақобатчининг хатти-ҳаракатлари ва фан-техника тараққиётидаги ютуқларга ўз вақтида 
эътибор қаратилмаса, муваффақиятсизликка учраш ва халқаро бозордан чиқиб кетишга 
мажбур бўлиши мумкин. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling