Economic sciences
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
tikuv-trikotazh-ma-sulotlari-eksportini-rivozhlantirishda-marketing-strategiyalarining-a-amiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ Махмудов Т.О.
- Ключевые слова
___________________Инновацион технологиялар/ Innovative technologies______________ №4(40) – 2020 85 QTISODIYOT FANLARI / ECONOMIC SCIENCES УДК: 65.9.339.1 Махмудов Т.О. ТИКУВ-ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ Махмудов Т.О. – докторант (Наманган муҳандислик технология иститути) В статье проанализированы показатели экспорта продукции легкой промышленности страны и география экспорта швейных и трикотажных изделий Наманганской области методом БКГ (Бостонская консалтинговая группа). Сделаны научные выводы и предложения по маркетинговым стратегиям развития экспорта швейной и трикотажной продукции. Ключевые слова: маркетинг, маркетинговые стратегии, швейно-трикотажная промышленность, экспорт, БКГ (Бостонская консалтинговая группа) анализ. In the article the indicators of exports of light industry of the country and the geography of the export of sewing and knitting products of the Namangan region were analyzed BKG (Boton Consulting Group) method. Scientific conclusion and suggestions on marketing strategies in the development of the export of sewing and knitwear products have been made. Keywords: marketing, marketing strategies, sewing-knitting industry, export, BKG (Boton Consulting Group) analysis. Мамлакатимизда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва уларнинг сифатини жаҳон бозорлари талаблари даражасига олиб чиқиш бўйича самарали амалий йўналишлар бошланди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “маркетинг йўқлиги, жаҳон бозоридаги ҳолат ўрганилмаслиги оқибатида экспорт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар етарли миқдорда етиштирилмаяпти” [1]. Шу билан бирга, корхоналар экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг инновацион маркетинг стратегиялари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш ва шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш” [2] устувор йўналиш сифатида белгиланди. Мазкур вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши учун республикамиз тўқимачилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Тикув-трикотаж кийимлари ишлаб чиқарувчи корхоналар экспорт салоҳиятини оширишнинг IT технологиялар ва инновацион маркетингга асосланган юқори истеъмол қийматли тикув ва трикотаж маҳсулотлари экспортини “рақобат устунлиги”, “кластерлаштириш”, “диверсификация”, “сифат менежменти”, “онлайн маркетинг” стратегиялари асосида ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмоқда. Халқаро бозорларда фирмалар ўз маҳсулотлари экспорт фаолиятини ривожлантиришда қуйидаги стратегиялардан фойдаланмоқдалар. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling