Economic sciences


Инновацион технологиялар/


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana30.06.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1657806
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
tikuv-trikotazh-ma-sulotlari-eksportini-rivozhlantirishda-marketing-strategiyalarining-a-amiyati

___________________Инновацион технологиялар/
Innovative technologies______________ 
№4(40) – 2020
87 
Чет элдаги миллий фирмалар ташқи бозорга чиқишда бошқа турли стратегиялардан 
фойдалана оладилар. Америкалик компаниялар ташқи бозорни кенгайтириш мақсадида янги 
товарларни киритишга ҳаракат қиладилар. Европа стратегиялари ҳимоявий бўлиб, аввал 
эгаллаб олинган ёки бу бозорлар билан узвий боғлиқ бозорларга кириб боришни афзал 
кўрадилар. Япония компаниялари кам харажатли ассортименти чекланган маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш хажми катта бўлган стратегияларни афзал кўрадилар. Бу эса уларга сотув 
ҳажмини ўстиришда асосий рақобат воситаси сифатида нархдан фойдаланиш имконини 
беради. 
Мустақилликка эришган илк йилларда республикамиз енгил саноатида фақатгина пахта 
хом ашёси экспорт қилинган бўлса, ҳозирда эса тайёр тўқимачилик ва енгил саноат 
маҳсулотлари етказиб берувчи экспортёр сифатида жаҳон бозорларига кириб бормоқда
(1-жадвал). Жадвал маълумотлари таҳлили кўрсатишича, Ўзбекистонда тўқимачилик 
маҳсулотлари экспорти салкам 20 йил ичида ўртача 7,3 мартага ошган бўлса, трикотаж мато 
ишлаб чиқариш 327,5 мартага, пахта ипи эса 8,9 мартага ошган. Энг муҳими юқори 
қўшилган қийматга эга бўлган тайёр кийимлар 2000 йилда 16,1 млн. АҚШ доллари ҳажмида 
экспорт қилинган бўлса, 2019 йилда мазкур кўрсаткичлар 585,4 млн. АҚШ долларига етиб 
36,4 мартага ошган ёки жами экспортдаги улуши 36,8 %ни ташкил этди. Шу билан бирга, 
Ўзбекистон Республикасида пахта толаси ва ундан йигирилган ип экспорт кўрсаткичлари 
нисбатан йилдан- йилга пасайиб бормоқда. 
Наманган 
вилоятида 
тўқимачилик 
ва 
тикув-трикотаж 
саноатини 
янада 
ривожлантириш учун ип-калава ишлаб чиқарувчи хорижий ва қўшма корхоналар ташкил 
этилди хамда улар замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Енгил саноат корхоналари 
томонидан 80 га яқин янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 
Тўқимачилик корхоналарининг 70 фоиздан ортиғида ИСО, ЭКО тизими жорий этилди. 
Бунинг натижасида вилоят тўқимачилик ва тикув - трикотаж саноатининг маҳсулотлари 
экспорти Россия, Хитой, Қозоғистон, Туркия давлатларидан ташқари Европа Иттифоқи 
мамлакатлари бозорларига кириб бориш имконига эга бўлинди. 
Тадқиқот натижаларига кўра (1-расм) Биринчидан, Наманган вилояти экспортчилари 
учун Россия бозори энг қулай ва самарали эканлиги, аммо бу мамлакатга экспорт қилишда 
мавсумий омилларни таъсири катталигини ҳисобга олиб, ишлаб чиқариш ва экспорт 
режаларига ўзгартириш киритиш талаб этилмоқда;
1-расм. Наманган вилоятининг тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортида мамлакатлар 
бозорининг улуши [4]. 
Россия 46,8 %
Украина 1,5 %
Белоруссия 0,6 %
Молдова 1,2 %
Қирғизистон 39,1 %
Қозоғистон 10,8 %
Россия 46,8 %
Бошқалар 53,2 %
Россия 
Украина
Белорусь
Молдова
Қирғизистон
Қозоғистон



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling