Effective usage of regional investment potential


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana30.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1073089
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1. EFFECTIVE USAGE OF REGIONAL INVESTMENTPOTENTIAL

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil 
87 
3/2019 
(№
 
00041)

 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
қарашларида иқтисодий жараёнлардаги инвестицион салоҳият муносабатлари 
анъанавий тарзда, яъни ҳудудий омиллар ва минтақалараро муносабатларни ҳисобга 
олган ҳолда тадқиқ этилган. Мавжуд назарий қарашларга мувофиқ уларни қуйидаги 
йўналишлар бўйича таснифлаш мумкин: а) макроиқтисодиёт концепцияси нуқтаи-
назаридан ҳудуд инвестицион салоҳиятини ўрганиш; б) ташқи таъсир омиллари 
нуқтаи-назаридан ҳудуд инвестицион салоҳиятини бошқариш муносабатларини 
ўрганиш; в) инвестицион салоҳият ва уни бошқаришнинг (бизнес даражасидаги) 
микроиқтисодий омиллари. 
Юқорида келтирилган барча йўналишларда инвестицион салоҳиятнинг 
ҳудудий хусусиятига иккинчи даражали масала сифатида қаралган. Шуни ҳисобга 
олган ҳолда, муаллиф томонидан ҳудуд инвестицион салоҳиятини самарали 
бошқариш йўналишлари бўйича мавжуд тадқиқот тамойиллари ҳамда усулларини 
қайта кўриб чиқиш зарурлиги асосланган. Бундан асосий мақсад эса ҳудудда мавжуд 
маҳаллий салоҳият, ресурслар ва иқтисодий ўсиш захираларидан тўлиқ 
фойдаланишни бошқаришга прагматик ёндашувларни ишлаб чиқишдир. 
Иқтисодий ўсиш назарияси ва ушбу масала юзасидан минтақашунос 
тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишлардан[7] келиб чиқиб айтиш 
мумкинки, глобал миқёсда шундай механизмлар ишга тушмоқдаки, улар ҳудудни 
глобал ривожланишнинг муҳим бўғинига айлантириш имконига эга [6]. Шу ўринда, 
интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви ва глобаллашув шароитида ҳудуд 
инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш жараёнларини тадқиқ этишнинг 
илмий воситалари етарли даражада ўрганилмаган.
Тадкикот методологияси 
Ҳозирги пайтда ҳудудлар инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш бў-
йича икки хил қараш мавжуд, биринчиси, ҳудудлар инвестицион салоҳиятини 
самарали бошқарилаётганлигига иқтисодий фаолиятнинг миқдорий кўрсаткичларини 
қиёслаш орқали баҳо бериш бўлса, иккинчиси, бошқарув аппаратини сақлаш учун 
сарфланган маблағлар миқдорида бошқарув қарори, қонун ёки қарорларнинг 
«ишлаб чиқариш» харажатларида билвосита акс этиши ва унинг нисбатига қараб баҳо 
беришдир. 
Ҳудудлар инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш бўйича баҳо бериш 
усулларида битта объектнинг талқини бутун ҳудуднинг барча жиҳатларини қамраб 
ололмайди ва бошқарув самарадорлигини ҳам тўлиқ очиб беролмайди. Шуни 
инобатга олиб, бизнингча, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бош-
қариш самарадорлигини аниқлаш учун янгича усулни татбиқ этиш лозим. Бу борада 
«ҳудуд – тизим» усулини қўллаш ва унинг барча узвий боғлиқ бўлган алоқаларини 
аниқлаш ҳамда тизимнинг хатти-ҳаракатига таъсир этишини намоён этадиган 
схемани яратиш масаланинг туб моҳиятини очиб беришга хизмат қилади. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling