Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари


Ёғочнинг турига кўра статик эгилишга мустаҳкамлиги


Download 308.68 Kb.
bet9/10
Sana13.04.2023
Hajmi308.68 Kb.
#1350606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари

Ёғочнинг турига кўра статик эгилишга мустаҳкамлиги

Дарахтаинг тури

Ҳажмий оғирлик, кг/м3

Статик эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси, МПа.

Қарағай

500-570

79

Эман

700-770

84

Оққайин

600-650

86

Арча

450-475

70

Терак

400-430

74

Тилоғоч

560-570

92


Сурилишга қаршилиги. Ёғоч буюмнинг (тахта, устун, тўсин ва ҳ.к.) бир бўлагига ташқи куч қўйилганда ёндош бўлагига нисбатан сурилиши ёки эзилиши мумкин. Куч ёғочга қандай йўналишда тушишига қараб, унинг сурилишга қаршилиги турлича бўлади. Толалар бўйлаб сурилишда куч толаларга параллел тушади, толалар узунаси бўйлаб ўзаро сурилади (6-расм, а). Толаларга тик сурилишда толаларга ташқи куч тик тушади, ҳужайралар орасидаги бўшлиқ ҳисобига ёғоч эзилади (4.12-расм, б). Шунингдек, кесилишда ҳам ташқи куч толаларга тик таянч устига тушади (5-расм, в). Ёғоч толалари бўйлаб ва унга тик равишда сурилганда толалар узилмайди, лекин улар ўзаро сурилиши ёки уларнинг ёпишқоқлиги бузилиши мумкин. Шу сабабли, ёғочнинг эзилишга қаршилиги кесилишга қаршилигидан анча кичик бўлади. Ёғочнинг толалари бўйлаб сурилишга бўлган қаршилиги сиқилишдаги мустаҳкамлигининг 15–25 %ини ташкил этади.

6-расм. Сурилиш турлари: а–толалари бўйлаб; б–толаларнинг йўналишига тик; в–толаларига тик равишда кесилиш.

Ёғочнинг энг муҳим техник хоссаларидан бири мих, бурама мих ва шунга ўхшашларни ўзида маҳкам ушлай олишидир. Ёғочларнинг бу хоссаси мукаммал текширилган. Ёғочга мих қоқилганда у пона сингари толаларни ўзаро ажратади, айрим ҳолларда, толаларни кесади. Толалар пишиқ ва эластиклиги туфайли қоқилган михни маҳкам ушлаб туради. Айрим ёғочларда (эман, тилоғоч, қорақайин) мих қоқиш пайтида дарзлар ҳосил бўлади. Қарағай, арча, зирк дарахти ёғочларига михни осон қоқиш мумкин. Эман мих ёки бурама михни игнабарглиларга нисбатан 1,5–2 марта маҳкам ушлайди. Ёғочларнинг мих ушлашлик даражаси 4-жадвалда келтирилган. Таққослаш учун энг мустаҳкам граб ёғочининг мих ушлашлик даражаси 100 деб олинган.


4-жадвал

Download 308.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling