Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари


Download 308.68 Kb.
bet1/10
Sana13.04.2023
Hajmi308.68 Kb.
#1350606
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари

Ёғоч материаллари ва буюмлари. Ёғочнинг асосий хоссалари

Режа:


1. Ёғочдан ашёси ҳақида тушунчалар.
2. Ёғочнинг асосий турлари.
3. Ёғочнинг макроструктураси.
4. Ёғочнинг хоссалари.

Ёғоч кесилган дарахтларга ишлов бериш йўли билан олинади. Дарахт танасининг шох-шаббаларидан ва пўстлоқдан тозаланган қисми ёғоч ашёси деб аталади. Ёғоч – енгил, пишиқ, иссиқликни кам ўтказади, осонликча йўнилади, рандаланади, арраланади. Шу билан бирга ёғочнинг қурилиш ашёси сифатида кўпгина камчиликлари ҳам бор. Масалан, унинг анизотроплиги (толасимон тузилишга эга эканлиги, толаларининг жойланишига кўра хусусиятларининг ўзгариши), намликни ютувчанлиги, намлиги ўзгаришнинг механик хусусиятларига таъсир этиши, бикрлигининг қониқарли эмаслиги, ёрилиши, қурт ва ҳашаротлардан осон емирилиши, осон алангаланувчанлиги ёғочни қурилишнинг ҳамма ерларида ишлатишга тўла имкон бермайди. Ҳозирги вақтда ёғоч ашёларини ишлатишдан аввал уларнинг чидамлилигини ошириш чоралари кўрилади.


Ёғочга антисептиклар, антипиренлар, смолалар шимдирилганда, унинг табиий хоссалари ўзгаради. Шу йўл билан мустаҳкам, пишиқ, биологик таъсирларга ҳамда ҳароратга чидамли ва муҳим технологик хоссаларга эга бўлган Қурилиш материаллари олиш мумкин. Қурилиш материаллари таснифига кўра, улар асосан икки катта гуруҳга бўлинади: табиий ва сунъий.
Ўсаётган дарахт 40 % намликка эга бўлади. Янги кесилган дарахт жуда кўп технологик жараёнлардан утади. Ёғочни қайта ишлаганда фақат механик усуллар (арралаш, рандалаш) қўлланилади. Юқори ҳароратда қуритиш, шимдириш, майдалаб зичлаш каби мураккаб технологик жараёнлардан кейин, ундан ашёлар ёки буюмлар тайёрланади. Шу сабабли айрим ёғоч Қурилиш материалларини композитлар деб ҳам аташ мумкин. Кўпгина плита шаклидаги Қурилиш материалларининг асосий таркибини ёғоч қириндиси, қипиғи, пайраҳаси ёки ғўлаларидан шилинган юпқа шпонлар ташкил этади ва улар асосида композитлар ишлаб чиқарилади. Бундай ёғоч ашёлар физик-механик хоссалари ва зарарли муҳитда чидамлилиги бўйича табиий ёғочдан тубдан фарқ қилади. Табиий ёғочлар қайта ишлаш усулларига қараб зичланган, шимдирилган, қатлам қилиб ёпиштирилган ҳамда ёғоч пластиклар, ёғоч қиринди ва ёғоч толали плита турларга бўлинади.
Республикамизда қурилишбоп ўрмонлар деярли йўқ. Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудларидаги ўрмон захиралари 2,3 %ни, ёғочни қайта ишлаш саноатидаги чиқиндилар миқдори 50-60 % ни ташкил этади. Шунинг учун ҳам, ёғоч чиқиндиларидан Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қурилиш саноатининг самарадорлигини кескин оширади. Айрим ёғоч буюмлари ишлаб чиқарувчи заводларда келтирилган ғўлаларни 98 %гача қайта ишлаб, Қурилиш материаллари тайёрланмоқда. Ривожланган давлатларда (Швеция, Финландия, Германия) дарахтлар кесилиб, тайёр ашё бўлгунга қадар 5–7 %гина чиқинди чиқади. Бизда эса бу кўрсаткич жуда катта. Ёғочнинг сифати унинг турига боғлиқ.
Ёғочлар асосан икки гуруҳга бўлинади: игнабаргли ва япроқли. Қурилишда кўп ишлатиладиган игнабаргли дарахтларга - қарағай, тилоғоч, қорақарағай киради. Япроқли дарахтларга эса, эман, оққайин, қорақайин, терак, жўка кабиларни киритиш мумкин. Игнабаргли дарахтлар ўзларининг хоссаларига кўра юқори сифатли, танасининг тўғри ва тик ўсиши билан фарқ қилади. Япроқли дарахтларда бунинг акси, шунинг учун табиатда кўп тарқалган бўлишига қарамай қурилишда игнабарглиларга нисбатан 10–16 %гина ишлатилади.
Дарахтларни қуйидагича бўлакларга бўлиш мумкин: шох-шабба ва бутоқлар, тана ҳамда илдиз. Ёғоч ашёларнинг асосий қисми –50–60 %и дарахт танасидан, 5–20 %и илдиз, 4–15 %и шох-шабба ва бутоќлардан ишланади. Дарахт танасининг 1 -расмда кўрсатилган катталаштирилган кесимига назар солинса, унинг макротузилишини кўриш мумкин.

1-расм. Дарахт танасининг кесими:


I – кўндаланг; II –радиал;
III - тангенциал; 1 - йиллик ҳалқалари; 2 – ўзак нурлари.
Макроскопик тузилишни ўрганиш жараёнида дарахт пўстлоғининг ранги ва сиртига баҳо берилади. Бунда дарахт танасининг кўриниши, ўзаги ва йиллик ҳалқа қатламларининг сони, эски ва янги ёючларнинг бир-биридан фарқи, смола йўлларининг ўлчамлари, ёғочнинг текстураси ва бошқалар аниқланади.
Дарахт танаси асосан кўндаланг, бўйлама (радиал - диаметри бўйича) ва тангенсиал йўналишда ўрганилади. Тананинг кўндаланг кесими катталаштирилганда унинг қуйидаги асосий қисмларини кўриш мумкин: пўстлоқ, камбий, пўстлоқ ости ва ўзак. Пўстлоқ ўлик ҳужайралар қавати ва тирик ҳужайралар қаватидан ташкил топган бўлиб, дарахтни турли механик таъсирлардан ҳимоялайди. Ўсиб турган дарахтнинг қобиғи бўйлаб унинг танасига озиқ моддалар тарқалади. Камбий қавати дарахт танасицинг ёғочи билан пўстлоғи орасида жойлашган. Камбий тирик ҳужайралардан иборат бўлиб, дарахтнинг ўсиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Ёғоч ўзаги йиллик ҳалқалардан иборат бўлади. Ўзакка яқинроқ ҳалқалар тўқроқ, пўстлоққа яқинроклари эса очроқрангда бўлади. Ёғочнинг оч ранг қисми тирик ҳужайралардан тузилган.
Қарағай ва тилоғочнинг кўндаланг кесимида, йиллик ҳалқа қатламлари кўзга яққол ташланиб туради. Радиал йўналишдаги кесимда улар тўғри ёки қия чизиқлар кўринишида, тангенциал йўналишда эса параболик эгри чизиқлар кўринишида бўлади. Тананинг кўндаланг кесимида йиллик ҳалқа қатламлар концентрик ҳалқалар шаклида жойлашган. Ҳар бир йиллик ҳалқа қатлам кўзга кўриниб турадиган икки зонадан иборат: ички, оч ранг янги ёғоч (баҳорда ҳосил бўлган) ва ташқи, тўқ ранг ёғоч (ёз охирида ҳосил бўлган). Янги ёғоч эскисига қараганда бўшроқ ва анча ғовак. Йиллик ҳалқа қатламларнинг эни дарахтнинг ўсиш шароитига қараб ҳар хил. Бироқ, ёғочнинг пишиқлиги йиллик ҳалқаларнинг энига эмас, балки кечки ёғочнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Йиллик ҳалқа қатламларнинг ёғочи қанчалик қалин бўлса, ёғочнинг пишиқлиги шунча ортади.

Download 308.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling