Экология фанидан амалий масалаларни ечишда дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш д ониев Э. Т


Download 97.3 Kb.
bet1/2
Sana08.05.2023
Hajmi97.3 Kb.
#1442263
  1   2
Bog'liq
Maqola3


ЭКОЛОГИЯ ФАНИДАН АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШДА ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Д ониев Э.Т. – ТАТУ Қарши филиали Табиий ва умумкасбий
фанлар кафедраси доценти, т.ф.н
Абдирасулов Ж.У. – ТАТУ Қарши филиали КИ-13-17 гуруҳи талабаси
Аннотация. Табиатни муҳофаза қилишнинг яна бир янги муаммоси бу ташқи муҳитни заҳарли моддалар билан ифлосланишдан сақлашдир. Бундай моддалар таркибига кимёвий моддаларни, яъни қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидларни киритиш мумкин.
Калит сўзлар. Экология, радиоактивлик, касалланиш, кимёвий моддалар, ифлосланиш, пестицидлар, муҳофаза, панагоҳ
Маълумки, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашишда, юқори ҳосил олишда заҳарли кимёвий моддалар (пестицидлар) катта аҳамият касб этади. Чунки турли зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан жуда катта зарар кўрилади. Бу зарар ялпи ҳосилнинг 10-20%ини ташкил этади. Шу сабабли, дунёда қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган 100 мингдан ортиқ кимёвий модданинг 50 фоизи пестицидларга тўғри келади. Ўзбекистонда йилига 135-140 минг т. заҳарли кимёвий моддалар ишлатилади. Ер шари бўйича ҳар гектар қишлоқ хўжалик майдонига ўртача 1 кг пестицид тўғри келса, бу миқдор Ўзбекистонда 35 кг ни ташкил этади.Ҳозирги ХХI асрга келиб жаҳон аҳолиси сониниг ошиб бориши, саноатнинг ривожланиши, инсоннинг табиий муҳитга фаол таъсири натижасида экологик муҳитга салбий таъсир этувчи антропоген омиллар яққол сезилмоқда. Ҳозирги кунга келиб Ер сайёрамиз аҳолиси 7 млрд дан ошди, шу билан бирга эҳтиёжлари ҳам ортиб бормоқда. Бунинг натижасида бир қанча экологик муаммолар келиб чиқди. Бу муаммолар биргина давлат ёки қитъанинг эмас, балки бутун сайёрамиз муаммосига айланиб бормоқда.
Инсон ўз эҳтиёжларини қондириш учун биосферадаги барча компонентлардан, жумладан тупроқ, сув, ҳайвонлар, ўсимликлар, ер ости қазилмалари ва бошқалардан фойдаланади. Бу мақсадда у жадал ривожланаётган техникага таянади. Шу сабабли, ижтимоий ва фан-техника тараққиётини тўхтатиш мумкин эмас деб ҳисобланади.
Барча ривожланган мамлакатларда атмосфера ифлосланишининг 90% йирик саноат корхоналарига тўғри келмоқда. Бу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бу мамлакатларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшаётган бўлса-да, шу билан бир қаторда атмосферага ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Шунинг учун корхоналарнинг лойиҳасини тайёрлаш босқичида унинг баъзи экологик меъёрларга жавоб бериш-бермаслиги текширилади. Мавжуд ишлаб турган корхоналарнинг назоратдан ўтказилиши ҳам уларнинг экологик талабларга мос келишини аниқлаб беради.
Радиация хавфи ҳақида маълумот эшитгандан кейин бажарилиши керак бўлган чора-тадбирлар:

  • Ҳамма оила аъзоларингиз учун якка муҳофаза воситаларини тайёрлаш ва зарурати бўлганда дарҳол уни тақиб олиш;

  • Якка муҳофаза воситалари бўлмаса, пахта докали ниқобни тайёрлаш ва зарурат бўлганда дарҳол тақиб олиш;

  • Хонадонингиз (квартирангиз)га ташқаридан ҳаво кирмайдиган қилиб беркитиш;

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувни радиоактив чанглардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш;

  • Телевидения, радио орқали олинган маълумотлар ва кўрсатмалар асосида тезкорлик билан эвакуацияга тайёргарлик кўриш ва яшаётган хонадондан чиқиб, олдиндан режалаштирилган энг яқин жойлашган панагоҳ, радиациядан яшириниш жойлари ва ертўлаларга яшириниш;

  • Панагоҳ, радиациядан яшириниш жойлари ва ертўлалардан фойдаланиш имконияти бўлмаса, уйда дераза ва эшик ҳамда уларнинг тирқишларини яхшилаб беркитиш ва уларни қалин мато билан ёпиш.Радиация хавфи ҳақида маълумот эшитгандан кейин бажарилиши керак бўлган чора-тадбирлар:



  • Ҳамма оила аъзоларингиз учун якка муҳофаза воситаларини тайёрлаш ва зарурати бўлганда дарҳол уни тақиб олиш;

  • Якка муҳофаза воситалари бўлмаса, пахта докали ниқобни тайёрлаш ва зарурат бўлганда дарҳол тақиб олиш;

  • Хонадонингиз (квартирангиз)га ташқаридан ҳаво кирмайдиган қилиб беркитиш;

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувни радиоактив чанглардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш;

Панагоҳ, радиациядан яшириниш жойлари ва ертўлалардан фойдаланиш имконияти бўлмаса, уйда дераза ва эшик ҳамда уларнинг тирқишларини яхшилаб беркитиш ва уларни қалин мато билан ёпиш.
Амалиётда экологик масалаларни ҳисоблаш жараёни кўп омилларни ҳисобга олишни талаб этадиган анча мураккаб ва сермашаққат иш. Шундай экан, экологик масалаларни ҳал қилишда янги ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш, бунинг учун дастурий воситалар ишлаб чиқиш, ишни осонлаштириш билан билан бир қаторда, вақтдан ютиш имконини ҳам беради. Шу мақсадда, “Экология” фанидан амалий машғулотларда ўтиладиган мавзуларга тегишли масалаларни ечиш учун дастурлар ишлаб чиқилди.
Қуйида корхоналарда радиоактив моддалар ишлатилганда ҳосил бўлаётган радиоактив зарарланиш миқдорини ҳисоблаш учун С++ дастурлаш тилидан фойдаланиб ишлаб чиқилган дастур берилган.

Амалий машғулотларда бундай дастурлардан фойдаланиш масалаларни ечишда вақтни тежаш, масаланинг ҳар хил вариантини кўриб чиқиш, дарс утиш учун ажратилган вақтдан назарий материалларни мустаҳкамлаш, талабалар билими ва кўникмаларини баҳолаш учун унумли фойдаланишга имкон беради.





Download 97.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling