Экология фанига кириш


Download 0.53 Mb.
bet1/3
Sana23.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1043987
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу.Экология фанига кириш

Экология фанига кириш

  • Мавзунинг режаси:
  • 1. Экология фани, унинг ривожланиши, предмети ва вазифалари
  • 2. Экологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси
  • 3. Экологиянинг бўлим ва тармоқлари
  • 4. Фан-техника ривожланган ҳозирги
  • замоннинг муҳим экологик вазифалари

1. Экология… нима бу?

  • Атамани немис олими Эрнст Геккель 1866 йил ўзининг
  • «Организмларнинг умумий морфологияси» асарида қўллади.
  • Эрнст Геккель экологияни тирик организмлар билан улар яшайдиган муҳит ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фан, деб қабул қилди.
  • Экология (грек. «oikos» - уй, яшаш жойи, «logos» - ўрганиш, фан) биология фанининг мустақил бўлими сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланди.
  • Э. Геккель

Экологиянинг шаклланиши

  • Экологик тушунчаларнинг шаклланиши антик даврга бориб тақалади. Ҳайвон ва ўсимликларнинг Ер юзида тарқалиши ва улар ҳаётининг ташқи муҳит билан боғланишлари тўғрисидаги маълумотлар эрамиздан аввал яшаб ўтган грек файласуфлари Аристотель ва Теофрастлар томонидан тўпланган.
  • Экология фанининг шаклланишига Ўрта Осиёда яшаб, ўлка табиати билан қизиққан алломалар – Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнинг ҳам ҳиссалари бор.

Экологиянинг ривожланиши

  • Экология фанининг ривожланишига ҳисса қўшган инглиз олимларидан Ч. Элтон «Популяцион экология»ни, А. Тенсли «Экотизимлар», немис олими К.Мёбиус «Биоценозлар» назариясини, бельгиялик Л.Долло «Экологик палеонтология»ни асослади, рус олими В.Н. Сукачев фанга «биогеоценоз» тушунчасини киритди.
  • Экологиянинг ривожланишида Ўзбекистонлик олимлар М.С.Попов, Е.П.Коровин, К.З.Зокиров, И.И.Гранитов, С.С.Сахобиддинов, Ў.Пратов, Д.Н.Кашкаров, ТЗ.Зоҳидов, В.В.Яхонтов, А.К.Сагитов, О.П.Богданов ва бошқаларнинг хизматлари катта бўлди.
  • Экология фанининг ривожланиш тарихида айниқса Ч. Дарвиннинг эволюцион таълимоти ҳамда академик В.И.Вернадскийнинг биосфера тўғрисидаги таълимоти туб бурилиш ясади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling