Экология фанига кириш


Download 0.53 Mb.
bet3/3
Sana23.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1043987
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу.Экология фанига кириш

Факториал экология …?

  • Факториал экология муҳит элементлари (омиллари)нинг организмга таъсирини ўрганади. Уларга экологик омиллар дейилади.
  • Экологик омиллар икки гуруҳга бўлинади:
  • Биотик омиллар (жонли табиат омиллари, организмларнинг ўзаро таъсири)
  • а) фитоген омиллар (ўсимлик омиллари)
  • б) зооген омиллар (ҳайвонлар омиллари)
  • в) микробоген омиллар (микроорганизмлар омиллари)
  • г) антропоген омиллар (инсон омили)
  • Абиотик омиллар (жонсиз табиат омиллари) а) кимёвий омиллар – муҳитнинг кимёвий таркиби
  • б) физикавий омиллар - муҳитнинг физик параметрлари
  • в) геологик омиллар - жойнинг рельефи

Популяцион экология…?

  • Популяцияларнинг шаклланиши ва динамикасини ўрганади

Биогеоценология…?

  • Биогеоценозлар ҳаётини ўрганади
  • Биогеоценоз (гр. bios-ҳаёт + ge-Ер + koinos-умумий) табиатнинг маълум бир жойида муайян бир хил шароитда яшовчи тирик организмлар ва улар ўрнашган жойнинг мажмуаси,
  • яъни
  • биоценоз + биотоп = биогеоценоз

Амалий экология

  • Яшаш муҳитини антропоген таъсирнинг салбий оқибатларидан муҳофазалашни ўрганади.
  • Унинг вазифаси – инсон таъсирида биосфе-рада содир бўлаётган салбий жараёнларни ўрганиш ва уларнинг олдини олиш механизм-ларини, муҳитнинг экологик ҳолатини бузмасдан табиий ресурслардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат
  • АМАЛИЙ
  • ЭКОЛОГИЯ
  • Глобал
  • экология
  • Регионал
  • экология

Глобал экология…?

  • Биосферани яхлитлигича ўрганувчи фан тармоғи ҳисобланади.
  • Глобал экологиянинг бош вазифаси – Ер юзида содир бўлаётган ўзгаришлар-ни ўрганиб боришдан иборат.

Регионал экология…?

  • Ер юзининг айрим олинган минтақаларидаги экологик вазиятни ўрганувчи фан тармоғи.
  • Регионал экология ўз навбатида шаҳар экологияси, қишлоқ хўжалик экологияси ва саноат экологияси каби тармоқларга бўлинади.
  • Саноат экологияси корхонанинг муҳитга салбий таъсирини, мухандислик экологияси эса бундай таъсирнинг олдини олиш усулларини ўрганади.

4. Замонамизнинг мухим экологик вазифалари

  • математиканинг сонлар моделидан фойдаланиб, жой муҳитининг ўзгариш даражасини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш ва корхоналарни шунга қараб тўғри жойлаштириш
  • инсон таъсирида муҳитнинг ўзгаришини олдиндан кўра билиш, муҳитнинг бузилишини мониторинг йўли билан аниқлаб бориш
  • бузилган экотизимларни қайта тиклаш, ҳали бузилиб улгурмаган участкаларни эталон сифатида сақлаб қолиш
  • технологик, мухандислик ва лойиҳасозлик ишларида атроф-муҳитнинг ифлослантирмасликни назарда тутиш, саноатда камчиқим технологияларни жорий қилиш

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling