Экология ва табиатни муҳофаза қилиш кафедрасининг тарихи


Download 30 Kb.
Sana20.10.2023
Hajmi30 Kb.
#1711321
Bog'liq
кафедра тарихи


Экология ва табиатни муҳофаза қилиш кафедрасининг тарихи

1997 йилнинг август ойида Ўз.Р ФА академиги СамДУ ректори Сатторов Жўрақул Сатторович ташаббуси билан «Тупроқшунослик ва экология» факултети ташкил этилди. Бу факултетнинг очилиши университет тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлди, чунки бундай факултет марказий Осиёда минтақасида ягона факултет эди. Ушбу факултет таркибида Экология ва табиатни муҳофаза қилиш кафедраси очилди. У биология факултетининг Экология, табиатни муҳофаза қилиш ва ўсимликларни интеграцион ҳимоя қилиш кафедраси негизида юзага келди.


Бу кафедрани бошқариш учун таниқли биолог олим, профессор Иззатуллаев Зубайдулло Иззатуллаевич тайинланди. Даставвал кафедрада 1та профессор, биология фанлар доктори Иззатуллаев З.И., 3та доцент: Усмонов А., Султонов Р.М., Парсаев М.П - биология фанлар номзодлари, фаолият кўрсатдилар кейинчалик, кафедра аъзолари кўпайиб, уларга доц. Очилов Қ.Д.- биология фанлари номзоди, 1та катта ўқитувчи Ҳалимов Н.- қишлоқ хўжалик фанлар номзоди, 3та ассистент, биология фанлар номзодилари Ҳалимов Ф.З., Жўраев М.Ж., Белялова Л.Е ва охирги йилларда (2004-2010) уларга доцентлар: Боймуродов Х.Т, Абдураҳимов М.К. доцент вазифасини бажарувчилар Мажидова Т.Р, Холмонов Н.Х , Файзуллаев Б.Т лар фаолият кўрсатдилар. 2001 йилда юқорида зикр этилган факултет биология факултети таркибига бирлаштирилди. 2005 йилда эса ушбу кафедра тупроқшунослик ва агрокимё кафедраси билан қўшилиб, Экология ва агрокимё кафедраси деб юритила бошлади.
Хозирги кунда кафедрада 4 нафар фан доктори, (иккитаси ўриндошлик ва соатбой асосида) профессор, 8 та фан номзоди доцентлар, 2 та катта ўқитувчи ва 2 нафар ассиссент фаолият юритиб келмоқда.
1997-2011 йилларда, яни 16 йил мобайнида кафедрани проф. З.И Иззатуллаев бошқарди ва айни кунда мудирликни биология фанлар номзоди, доц. Х.Т Боймуродов бошқариб келмоқда.
2010-2014-ўқув йилда кафедрада 5850200-Экология ва табиатдан фойдаланиш йўнилиши бўйича 203 нафар бакалавр; 5А630102-Экология мутахассислиги бўйича 23 нафар, 5А420202-Экологик экспертиза мутахассислиги бўйича 8 нафар магистр таҳсил олди.
Кафедрада 3та докторант тадқиқотчи, фаолият кўрсатмоқда Ушбу давргача кафедранинг 6 нафар тадқиқотчилар номзодлик диссертасияларини ҳимоя қилдилар ва 1та фан доктори ҳимоя қилиш олдида.
Илмий тадқиқод йўналишининг: Экология ва табиат фойдаланиш бўйича кафедра профессор- ўқитувчилар томонидан 4 та монография, 20 та ўқув-услубий қўлланма, 462 та Республика миқёсида, 100 та МДҲ ва чет эл журналларида 30 та мақола чоп этишган.
Кафедрада 3 та давлат лойиҳалари: 4.Ф.4.1.7. “Ўзбекистон моллюскаларининг биологик хилма хиллиги” 2003-2007 (Илмий раҳбар проф. З.И Иззатуллаев), “Ўзбекистон тоғолди минтақаси ва шўрланган тупроқлар шароитида картошка етиштириш технологияси ва уруғчилик асослари”., 2007-2009 (Илмий рахбар: М.К.Абдураҳимов); И.Т.Д-9-0.11 “Ўзбекистонда катта икки паллали моллюскаларнинг биологик хилма - хиллиги ва улардан марварид етиштириш технологияси” 2009-2011 (Илмий рахбар. Проф. Иззатуллаев З.И) бажарилган. Бу лойиҳаларни бажариш жараёнида самарадорлик 80 млн. сўмни ташкил этган.
Кафедрада проф.Иззатуллаев З.И раҳбарлигида зоология фанининг малокология йўналиши бўйича илмий мактаб ташкил этилган.
Ҳозирги кунда кафедра азолари “Марказий Ўзбекистоннинг экологик муаммолари ва ҳайвонлар биоэкологияси” мавзусида илмий – тадқиқод ишларини бажаришмоқда.
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling