Мактабларда бепул овқатлантиришнинг шаффоф тизими қандай жорий этилади?
Эксперт таклифи
Халқаро тадқиқотчилар фикрича самарали таълим, мустаҳкам соғлиқ ва сифатли овқатланиш инсон капиталини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади. Мактаб ёшидаги болалар нафақат таълим, балки соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам алоҳида эътиборни талаб этади. Айнан мактабдаги ўқиш даврида болаларда жисмоний, руҳий ва когнитив ўзгаришлар кузатилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (БМТ ЖООД) маълумотларига кўра, 2022 йилда мактабларда овқатлантириш дастурларига киритилган сармоялар 48 миллиард АҚШ долларини, бепул ёки имтиёзли овқатланиш қамрови эса 41 фоизни ташкил этди. Даромад даражаси паст бўлган мамлакатларда тахминан 18 фоизмактаб ўқувчилари қамраб олинган. Даромади ўртадан паст бўлган мамлакатларда бу кўрсаткич 39 фоиз, ўртадан юқори бўлган мамлакатларда эса 48 фоизга етди[1].
Дунёда мактабларда овқатланиш билан қамраб олинган болалар сони
Манба: БМТ ЖООД“2022 йилда мактабларда овқатланиш ҳолати” ҳисоботи.
БМТ ЖООД миссияси барча болаларнинг мактабларда овқатланишига эга бўлиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини ошириш учун жаҳон мамлакатлари ҳукуматларини қўллаб-қувватлашдан иборат. БМТ ЖООД сиёсий ва техник кўмакни тақдим этади, ҳукуматларга ўз мактабларида овқатлантириш дастурларини яратиш ёки барқарорлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун мазкур йўналишдаги ноу-хау билан бўлишади. БМТ ЖООД техник ва сиёсий кўмаги дунёнинг 77 мамлакатидаги 107 миллион мактаб ўқувчисининг ҳаёт сифати, таълим олиш имконияти ва овқатланиш ҳолатига билвосита таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |