Экстремал (фавқулодда) вазиятлар ва бахтсиз ҳодисалар ҳақида тушунча
Download 49.44 Kb.
|
1 2
Bog'liqТарқатма материал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстремал вазият субъектлари.
- Ҳарбий хизматчилар фаолиятида қалтис, экстремал вазиятларни вужудга келтирувчи омиллар.
Экстремал (фавқулодда) вазиятлар ва бахтсиз ҳодисалар ҳақида тушунча. Экстремал (фавқулодда) деб атроф муҳитга табиий зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ва одамларнинг ҳаёт фаолияти издан чиқиши, охир оқибатда уларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодисалар, табиий ва бошқа офатлар натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазиятга айтилади. Экстремал (фавқулодда) вазиятларнинг вужудга келиш сабабларига кўра тасниф қилинади ва фавқулодда вазиятларда зарар кўрган одамлар сонига, моддий зарар миқдорига ва кўламига қараб локал, маҳаллий, республика ва трансчегара турларига бўлинади. Экстремал (фавқулодда) вазиятлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги “Техноген, табиий ва экологик турдаги ФВ таснифи тўғрисида”ги 445-сонли қарорига кўра қўйидагича таснифланади. Техноген тусдаги ФВ 1. Транспорт авариялари ҳалокатларининг барча турлари. 2. Тоннеллардаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар 3. Магистрал қувурлардаги авариялар. 4. Кимёвий ҳавфли объектлардаги авариялар. 5. Ёнғин натижасида портлаш ҳавфи бўлган объектлардаги авариялар. 6. Энергетика ва коммунал тизимдаги авариялар. 7. Радиоактив ва экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар. 8. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар. Табиий тусдаги ФВ 1. Геологик ҳавфли ҳодисалар. 2. Гидрометеорологик ҳавфли ҳодисалар. 3. Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар. Геологик - қуруқлик (тупроқ, ер ости) ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар: ернинг қимирлаши, ҳалокатли кўчкилар, ер юзасининг ўпирилиши, силжиши. Гидрометеорологик - сув ва об-ҳаво билан боғлиқ вазиятлар: қаттиқ шамол (бурон), жала, дўл, сув тошқинлари оқибатида зарарланиш. Эпидемия – алохида ҳавфли инфекцияларга тегишли бўлган, юқиш манбаи битта ёки юқиш омили бир ҳил бўлган одамларнинг гуруҳ бўлиб касалланиши. Масалан: ўлат, вабо, куйдирги ва бошқа юқумли касалликларнинг одамлар орасида тарқалиши. Эпизоотия – ҳайвонларнинг оммавий касалланиши ёки нобут бўлиши. Эпифитотия – ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлиши. Экологик тусдаги ФВ 1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости) ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар. 2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар. 3. Гидросфера ҳолатиниг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар. Екологик ФВ – тупроқ ва ер ости сувининг нефт маҳсулотлари, оғир металлар ва бошқа зарарли чиқинди химикатлар билан ифлосланиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида одамларнинг соғлиги учун хавфли концентрацияларда қўлланадиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар борлиги, атмосфера ва гидросферанинг чегаравий концентрациясидан ортиқ зарарли ингредиентлар билан экстримал ифлосланиши ва бошқалар. Локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий ФВ 1. Локал ФВ фавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ бўлмаган одам жабрланган, ёхут 100 дан ортиқ бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти бузилган, ёхуд моддий зарар ФВ пайдо бўлган кундан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқ бўлмаганини ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси ишлаб чиқариш объекти ҳудуди ташқарисига чиқмайдиган ҳолатлардир. 2. Маҳаллий ФВ га фавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни (бироқ 0,5 миллион бараваридан кўп эмас) ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, шаҳар, туман, вилоят ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият киради. 3. Республика миқёсидаги ФВ га 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 0,5 миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган фавқулодда вазият киради. 4. Трансчегаравий ФВ га оқибатлари мамлакат ташқарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз бериб, Ўзбекистон ҳудудига тахдид соладиган фавқулодда вазият киради. Бахтсиз ҳодисалар Атроф-муҳитда тўсатдан содир бўладиган воқеа-ҳодисалар таъсирида одам соғлиғининг бузилиши ёки ҳалок бўлиши бахтсиз ҳодиса деб аталади. Бахтсиз ҳодисалар ҳозирги замонда илм, фан ва техника тараққиёти билан аста-секин кўпайиб бормоқда. Ҳар йили Ўзбекистонда минглаб соғлом кишилар бахтсиз ҳодисалар оқибатида ўз соғлигини буткул йўқотиб, ногирон бўлиб қолмоқда ёки ҳалок бўлмоқда. Бахтсиз ҳодисаларнинг айниқса ёшлар ва навқирон ёшдигилар ўртасида кўп учраётгани ачинарлидир. Бахтсиз ҳодисалар таснифи: 1. Транспорт воситалари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар: а) автомобилдан жароҳатланиш; б) темир йўл транспортидан; в) авиацион ҳодисалар; г) сув транспортидан жароҳатланиш. 2. Уй хўжалиги билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар: а) электр токи билан боғлиқ; б) газ билан боғлиқ; в) сув иситиш тизими билан боғлиқ; г) қурилиш билан боғлиқ; д) озиқ-овқатлар билан боғлиқ. 3. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар: а) ҳафсизлик техникасини бузиш натижасида; в) портлашлар, ёнғинлар натижасида; г) электр, газ, иситиш тизимидаги авариялар натижасида; д) кимёвий моддалар ишлатилиши, тўкилиши, портлаши натижасида; е) радиоактив моддаларнинг таркалиши, тўкилиши натижасида. 4. Табиат ўзгаришлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар: а) гидрометеорологик, сув ва об-ҳаво билан боғлиқ: бурон, довул, туфонлар, сув тошқинлари, селлар, қор кўчкилари. б) геологик, ер билан боғлиқ: зилзилалар, ер кўчишлар, ўпиришлар. Экстремал вазият субъектлари. Экстремал вазиятнинг психологик оқибатларини баҳолашда инсоннинг экстремал вазият иштирокчиси ёки гувоҳи бўлганлиги, шунингдек, экстремал вазиятда яқин одамини, қариндошини йўқотганлиги катта аҳамият касб этади. Экстремал вазият салбий омилларининг таъсир кўрсатиш характерига мувофиқ бу омиллар таъсирида бўлган барча одамларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: Биринчи гуруҳ. Булар мутахассислар. Жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи, экстремал вазият оқибатларини бартараф этишда қатнашувчи одамлар. Бошқа одамларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ касбий вазифаларини бажариш вақтида мутахассис биринчи навбатда ўз вазифаларини бажаришга эътибор қаратади. Баъзи мутахассисларни бу ҳолат хавотирга солади, баъзи мутахассислар бундай даҳшатли манзарани кузатиб ҳеч нарсани ҳис этмайдилар. Бундай ҳолатнинг асосида психологик ҳимоя ётади. Бу ҳолат психологияда диссоциация (вазиятга шахсий эмоционал кечинмаларсиз четдан қараш) деб баҳоланади. Бу касбий фаолияти доимо инсонларнинг азобланиши ва қийналиши билан боғлиқ одамларда намоён бўладиган ҳолат. Лекин доим ҳам, ишлайдиган мутахассислар учун ишларининг оқибати силлиқ кечмайди. Иккинчи гуруҳ. Қурбонлар. Экстремал вазият ўчоғида қолиб кетган одамлар, гаровдагилар, сув босган уйларнинг томидаги одамлар, бузилган уйлар остида қолганлар. Одатда, экстремал вазиятни бошидан кечирган одамлар ҳаёт учун курашда катта куч сарфлайди ва уларнинг соғ қолганини ўзи уларнинг вазиятни енгиши ва нормал ҳаётга қатнаши учун катта ресурсдир. Бу категорияга тегишли одамларнинг психик реакцияларини 4 босқичга ажратиш мумкин: биринчи босқич - қаҳрамонлик (бошқаларга ёрдам бериш ва ўзини сақлаб қолиш); иккинчи босқич - “асал ойи” (соғ қолганлиги ва хавфни енгганидан фахрланиш ҳисси); учинчи босқич - хафсаланинг пир бўлиши (жаҳл, хафсаланинг пир бўлиши, ҳаётда ҳамма нарса ўзгаришига ишонмаслик, ҳаммаси эскича қолади, менинг қаҳрамонлигимни ҳамма унутди деб ўйлашлик); тўртинчи босқич – қайта тикланиш (ўз вазифаларига қайтиш зарурлигини англаш). Босқичларнинг бирида қолиб кетиш “қаҳрамон синдроми”нинг “ҳеч бирингиз бошингиздан кечирмаган вазиятни бошдан кечирдим. Сизлар боласизлар, мени ҳеч қачон тушунмайсизлар” деган фикрнинг пайдо бўлишига олиб келади. Оқибатда бундай инсонларда ассоциал хулқ-атвор намоён бўлиши мумкин бу хулқ бошқаларнинг ҳаётига таҳдид қилиш, агрессия ичкиликбозлик, суицид ёки “қурбон синдроми”нинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Баъзида уларда “Мени ҳеч ким тушунмайди, мен ёлғизман” деган фикрлар ҳам пайдо бўлади. Бундай ҳолат ҳаммада ҳам кузатилавермайди. Кўпчилик инсонлар мустақил ёки мутахассисларнинг ёрдами билан одатдаги ҳаёт тарзига қайтадилар. Учинчи гуруҳ. Булар жабрланувчилар (моддий ёки маънавий зара кўрганлар, яқин одамларини йўқотганлар ёки уларнинг тақдири ҳақида маълумотга эга бўлмаган одамлар) улар уйларидан, мол-мулкидан ажралганлар. Жабрланувчи-ларнинг кейинги ўзгарган ҳаётга, шароитига мослашишлари жуда қийин кечади. Тўртинчи гуруҳ. Гувоҳлар. Экстремал вазият ҳудудига бевосита яқин турган ёки у ерда яшайдиган одамлар. Бешинчи гуруҳ. Кузатувчилар. Рўй берган ҳодиса ҳақида эшитиб етиб келган одамлар. Охирги икки гуруҳдаги одамларнинг жароҳатланиш даражаси уларнинг шахсий хусусиятлари ва илгари ҳаётларида жароҳат етказувчи вазиятларнинг бўлиб ўтганлигига боғлиқ. Баъзи одамлар учун ёнаётган уйни ўчириш қизиқарли воқеа бўлса, бошқа одамларда у психик (қўрқув, невроз) ва соматик бузилишларни (бош оғриғи, уйқусизлик, сурункали касалликларнинг қўзғалиши) пайдо қилиши мумкин. Олтинчи гуруҳ. Телетомошабин. Экстремал вазият ҳақида хабар эшитиб, унинг қандай кечаётганлигини оммавий ахборот воситаларидан кузатиб бораётганлар. Одамлар барча ҳодисалар ҳақида тўлиқ маълумот олиб боришлари керак. Лекин шу билан бирга мутахассисларга экстремал вазиятларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишининг салбий психологик оқибатлари маълум. Кўпинча телерепортажларнинг эмоционал бўяб кўрсатилиши, салбий пессимистик характерга эга бўлган баъзи одамларга кучли салбий психологик таъсир кўрсатиши мумкин. Юқорида айтиб ўтилган-лардан келиб чиқиб шундай хулоса чиқаришимиз мумкин-ки, экстремал вазиятнинг ўзи инсонга ҳеч қандай органик жароҳат етказмаслиги мумкин, лекин инсон экстремал, фавқулодда вазият сабабли вужудга келадиган стресс ҳолати натижасида психологик жароҳат олиши мумкин. Ҳарбий хизматчилар фаолиятида қалтис, экстремал вазиятларни вужудга келтирувчи омиллар. Ҳарбий хизматчилар фаолиятида вужудга келадиган хавфли, қалтис вазиятларда хизмат вазифаларини самарали амалга ошириш учун қўлланиладиган тактик, ҳуқуқий, руҳий ҳимоялар тизими Ҳарбий хизматчининг шахсий хавфсизлигини таъминлайди. Ушбу соҳада тўпланган манбаларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, Ҳарбий хизматчининг шахсий хавфсизлигини таъминлашда қуйидагилар муҳим ҳисобланади: қалтис, хавфли вазиятда инсон танасида вужудга келадиган руҳий-физиологик ўзгаришларни билиш; қалтис, хавфли вазиятда хизмат вазифаларини бажариш, ўзини ҳимоя қилиш учун белгиланган «хулқ меъёри»га амал қилиш; қалтис, хавфли вазият олдидан ва ундан кейинги ҳолатларда ўзини руҳий бошқариш усулларини эгаллаш. Қалтис, хавфли вазиятларда учрайдиган эмоционал ҳолатларни бири – ваҳима, саросима, ғалаён бўлиб, маълум вақт шахсларни бошқариб, тартибга солиб бўлмайдиган ҳолат ҳисобланади. Бу ўзини бошқаришни бутунлай йўқотиб қўйиш, жавобгарлик ҳиссининг йўқолиши, виждон чақириғини эшитмаслик, беэътиборлик даражаси билан белгиланади. Қўрқув асосида мавжуд аниқ ёки эҳтимол тутилган хавф олдида ожизлик, курашиш, уни енгиш ўрнига ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ундан қочиш фикри туғилади. Ваҳима қўрқувнинг психофизиологик механизми бош мия пўстлоғининг каттагина майдонида индукцион тормозланиш, бошқача айтганда англаш (онг)фаоллигининг сусайиши ҳисобланади. Хавф – ҳуқуқбузар хулқининг ўзгариши, табиий офат, фавқулодда, тасодифий ҳолатларда ёки фалокат юз бериши олдидан, руҳий, физиологик зарарнинг келиб чиқишини, бахтсиз ҳодиса, ўлимни юз беришини ҳис қилишни ўзида акс эттирувчи стресс омил ҳисобланади. Download 49.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling