Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси


Download 325.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana04.01.2023
Hajmi325.28 Kb.
#1077179
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 ма`ruza Ekstremal sharoitlarda bino va inshootlarni qurish



ЭКСТРЕМАЛ ШАРОИТЛАРДА БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ 
БАРПО ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
1. Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни қуриш.Экстремал 
шароитларда қурилишнинг ташкилий технологик жиҳатлари. Қурилишда 
экстремал шароитлар ва унинг тавсифи. Қурилиш ишларини олиб боришнинг 
алоҳида жиҳатлари. 
Экстремал шароитлардаги худудларда ва объектларда қурилиш ишларини олиб 
бориш ўта мураккаблиги ва барча турдаги ресурслар сарфининг ортиши билан ажралиб 
туради. Бу нафақат барпо этиладиган объектнинг хажмий-режавий ва конструктив 
элементларининг алоҳидалигида, балки табиий-иқтисодий, геофизик ва ташкилий 
омилларнинг қурилиш ишлари технологиясига ва уни ташкил этишга ноқулай 
таъсиридир. Ушбу омиллар ва уларнинг аҳамиятини ҳамда қурилиш ишларини 
бажаришда ҳисобга олишни кўриб чиқамиз. 
Ҳаво харорати. Хаво ҳароратининг номақбул таъсиридан фойдаланидиган 
қурилиш материалларининг физик-механик ва технологик хусусиятлари ўзгаради: 
грунтларда (музлаш, қуриб қолиш); бетон ва қоришмаларда (боғловчиларнинг гидратация 
реакцияси); ёғоч (қуриб қолиши, тоб ташлаши); айрим полимерларда, бўёқларда, битум 
материалларда, герметиклар, асбестоцемент буюмларда (дарз кетиш ва уваланиш 
холатларининг ортиши) ва бошқалар. Ҳавонинг юқори (паст) ҳароратлари ва унинг 
суткадаги ўзгариши конструкцияларда деформациялар пайдо бўлишига, бирикиш 
чокларининг герметиклигининг бузилишига, қурилиш машиналарининг иш унумдорлиги 
ва ишончли ишлашининг пасайишига олиб келади. Одамларнинг иш қобилияти6...30% 
гача камайиб, очиқ ҳавода бўлиши чекланади. 
Қуёш радиацияси ва инсоляция. Қуруқ-иссиқ иқлимли худудларда қурилиш 
конструкцияларининг юзаси 80
0
гача қизиши мумкин, бу уларда кимёвий ва структура 
ўзгаришларига сабаб бўлиб, уларнинг эскиришини тезлаштиради. Қурилиш 
машиналаридан фойдаланишда қийинчиликлар тўғилади. Қиш кунлари қуёш горизонтдан 
паст кўтарилиши сабабли конструкцияларнинг вертикал ва горизонтал юзалари бир текис 
ёритилмайди ва исимайди. Қуёш радиацияси ва инсоляциясининг ҳаддан ташқари ортиши 
ва камайиши одамга нохуш биологик таъсир кўрсатиб, унинг очиқ ҳавода бўлиш вақтини 
чегаралайди. 

Download 325.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling