Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси


Download 325.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana04.01.2023
Hajmi325.28 Kb.
#1077179
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 ма`ruza Ekstremal sharoitlarda bino va inshootlarni qurish

Ёғингарчилик ва ҳавонинг намлиги. Қуруқ-иссиқ иқлим шароитда узоқ муддат 
ёғингарчилик бўлмаслиги натижасида грунтнинг устки қатламини қотиб қолиши, 
ёрилиши, чангларнинг пайдо бўлишига ва кўпайишига олиб келиб, ёғингарчиликнинг 
ҳаддан ташқари кўп бўлиши натижасида грунтнинг намлиги, деформацияси ортади. 
Ёғингарчиликнинг зиёд бўлиши қурилиш ишларини очиқ ҳавода олиб боришга 
тўсқинлик қилиб, нол циклдаги ишларни бажаришни қийинлаштиради. 
Қор қоплами қурилиш майдонини, иш ўрнини ҳамда материаллар ва 
конструкцияларни қордан тозалаш каби қўшимча ишларни юзага келтиради. 
Ҳаво 
намлигининг 
паст 
(қуруқ) 
бўлиши 
қурилиш 
материаллари, 
конструкцияларидаги намликни тез ва нотекис йўқолишига олиб келиб, бу уларда дарзлар 
ва тоб ташлашлар пайдо қилади. Шу сабабдан бетон, сувоқ, ғишт териш ва бўёқ каби хўл 
ишларни бажариш мураккаблашади. 
Ҳаво намлигининг ортиши натижасида ғовак материал ва конструкцияларнинг 
теплотехник хусусиятлари ўзгаради, уларда шишиш ва қайишиш ҳолатлари юз беради; 
металларда занглаш тезлашади. Чангсимон материалларни сақлаш қийинлашади. 
Ҳавонинг юқори намлигида суткадаги
ҳароратнинг кескин ўзгариши конструкция юзасида 
ва унинг ички қисмида конденсат ҳосил бўлишига олиб келиб, уларда намликнинг ортиши 
натижасида, уларни қуритиш сарфлари ортади. Ҳаво намлигининг совуқ хароратда 
ортиши конденсатнинг музлашга олиб келиб, бу конструкцияларда ички зўриқишлар 
ҳосил қилади, бу эса конструкцияларнинг бузилишини тезлаштиради. Қуруқ ва ўта нам 


ҳаво одамга нохуш таъсир этиб – ортиқча терлаш, чанқаш ва чарчаш каби ҳолатлар рўй 
бериб, бу одамнинг иш қобилиятини 7-40% га пасайтириши мумкин. 
Шамол 
тарзи 
ва 
чанг 
тўзон. 
Нам 
иқлимли 
худудларда 
шамол 
конструкцияларнинг қуришини тезлаштиради. Қурғоқчил худудларда шамол грунтнинг 
устки қатламларини емириб, грунт заррачаларни кўчириб чанг-тўзон кўтаради. Шамол 
таъсиридан кўтарилган чанг, грунт зарралари, қор қурилиш майдонини, конструкциялар 
юзасини, машина узеллари, деталларини қоплайди. Грунт, қор кўчкиларини олдини 
олишга, конструкциялар, транспорт коммуникацияси юзаларини тозалашга қўшимча 
сарфлар қилишга тўғри келади. Кучли шамоллар қурилиш машиналаридан 
фойдаланишни, очиқ ҳавода ишларни бажаришни қийинлаштиради. 

Download 325.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling