41. Глобал академик рейтингда ТОП 300 ёки фан рейтингида ТОП 100
талик рўйхат тўғрисида нималарни билиш лозим?
Жамғарма стипендия танловида иштирок этмоқчи бўлган номзод мустақил
равишда TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), QS
(Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt
(Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) ва ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs)
каби халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтинглар ТОП 300 та (ёки
танлаб олинган фан бўйича ТОП 100 та) таълим ва илмий муассасалардан бирига
ўқишга қабул қилинган бўлиши керак.
Ушбу нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик ёки Фан
соҳалари рейтинги (Subject Rankings) бўйича 100 талик рўйхатига
киритилган
хорижий таълим ва илмий муассасалар тўғрисидаги маълумот (рўйхати) ҳар йили
Жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: