"эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти ва стипендиатларни


Стипендия танловида номзодлардан талаб этиладиган қўшимча


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana16.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1705075
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
FAQ 101

25. Стипендия танловида номзодлардан талаб этиладиган қўшимча 
ҳужжатлар рўйхати қандай? 
Бакалавриат дастури номзодлари учун қуйидаги ҳужжатлар талаб 
этилади: 
- хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва олинган билимларни 
Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш). 
Магистратура дастури номзодлари учун қуйидаги ҳужжатлар талаб 
этилади: 
- номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда эълон қилинган илмий мақолалари 
рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари (агар мавжуд бўлса); 
- хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва олинган билимларни 
Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш). 
Докторантура дастури номзодлари учун қуйидаги ҳужжатлар талаб 
этилади: 
- номзод тадқиқотининг долзарблиги ҳамда унинг натижаларини 
Ўзбекистонда қўллаш тўғрисида тегишли таълим, илмий ёки бошқа муассаса 
раҳбарининг тавсия хати; 
- номзоднинг Ўзбекистонда ва хориждаги илмий журналларда эълон 
қилинган илмий мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари; 
- режалаштирилаётган илмий тадқиқотнинг мақсадлари, услублари ва 
натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақидаги эссе (ёзма иш). 
26. Стипендия танловига ҳужжатлар қайси шаклда топширилади? 
Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида танловнинг 1-босқичи (ҳужжат 
топшириш) тўлиқ рақамлаштирилиб, электрон ҳужжат топшириш платформаси 


жорий этилган. Номзод интернетга уланган ҳолда (компьютер, планшет ва мобил 
қурилмалардан) дунёнинг исталган жойдан туриб рўйхатдан ўтиши мумкин. 
Жамғарма томонидан стипендия танловлари эълон қилинганидан сўнг, 
Жамғарманинг расмий веб-сайти (www.eyuf.uz)да жойлашган “Онлайн ҳужжат 
топшириш” бўлимига кирилади ҳамда онлайн ҳужжат топшириш платформаси 
орқали ҳужжатлар электрон шаклда топширилади. 
Саралаш танловининг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар 
ҳужжатларини тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда чоп этилган шаклда 
тақдим этадилар. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling