Тестларни ишланг ва натижаларини moodle платформасига юкланг таълим методлари, шакллари ва воситалари таснифи. Таълим сифатини назорат қилиш ва унинг турлари


Download 13.06 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi13.06 Kb.
#1145392

Тестларни ишланг ва натижаларини MOODLE платформасига юкланг
ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ, ШАКЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ ТАСНИФИ. ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
1. Ўқитувчи ўқувчилар билимларини чуқур, онгли ва мустақил эгаллаб олишларига қаратилган ва ўқувчилар билиш фаолиятини бошқаришни таъминлайдиган фаолият усуллари нима деб юритилади?
а) ўқитиш қоидалари
б) ўқитиш жараёни
в) таълим методлари
2. Таълим мазмунини нима ташкил этади?
а) таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастури, дарслик ва ўқув қўлланмалар.
б) таълим моҳияти, метод ва принциплар.
в) таълим назарияси.
3. Таълим функциялари берилган қаторни белгиланг.
а) таълим, тарбия, маълумот.
б) таълим берувчи, тарбияловчи, ривожлантирувчи.
в) тарбиялаш, таълим бериш, назария ва амалиёт.
4. Таълимни ташкил қилиш шакллари қуйидаги турларда олиб берилади:
а) дарс шаклида, маъруза шаклида, амалий шаклда
б) синф-дарс шаклида, экскурсия шаклида, маъруза шаклида
в) синф-дарс шаклида, амалий тажриба ишлари шаклида
5. Дарс деб ...
а) синфда муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотига айтилади.
б) бевосита ўқитувчининг раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотига айтилади.
в) барча фанлардан муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотига айтилади.
6. Дарс турлари: ...
а) янги билимларни баён қилиш дарси; ўтилган материалларни мустаҳкамлаш; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш ва баҳолаш; такрорий-умумлаштирувчи ва кириш; аралаш.
б) маъруза ва амалий
в) такрорий-умумлаштирувчи ва кириш, маъруза ва семинар
7. Синф дарс тизимига ... асос солган.
а) Коменский
б) Ушинский
в) Сухомлинский
8. Ўқитувчи фаолияти ва ўқувчилар билиш фаолиятининг хусусиятини белгилайдиган асосий қоидаларга нима деб юритилади?
а) ўқитиш қоидалари
б) ўқитиш жараёни
в) таълим методлари
9. Таълим жараёнида қўлланиладиган кўзгазмали қуроллар ва техника воситаларига кўп даражада боғлиқ бўлган ўқув материалини ўзлаштириш методи қайси бандда кўрсатилган?
а) оғзаки, амалий
б) кўргазмали
в) репродуктив
10. Фикрлаш, эслаб қолиш ва билим олиш фаоллигининг характери бўйича методларга қайсилар киради?
а) оғзаки, кўргазмали ва амалий
б) таълим методлари
в) репродуктив, изоҳли-кўргазмали, муаммоли-изланишли, тадқиқотли
Download 13.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling