Устувор мутахассисликлар – бугунги кунда мамлакат ва турли тармоқлар
тузилмалар фаолияти ҳамда ривожи учун зарур бўлган мутахассисликлар рўйхати.
Ҳар йили Жамғарма томонидан стипендия квоталари билан бирга устувор
мутахассисликлар рўйхати шакллантирилади ва эълон қилинади. Жорий йилда
аниқланган устувор мутахассисликлар рўйхати 1-иловада кўрсатилган.
Танлов йўналишлари – вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ва бошқа
давлат бошқаруви органларининг функция, тузилма ҳамда фаолият олиб бориш
соҳаларидан (спецификасидан) келиб чиқиб, қуйидаги категориялар кесимида
стипендия квоталарининг ажратилиши назарда тутилади:
- давлат ва жамият бошқаруви;
- қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
- таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар;
- иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
Бу тизим барча давлат органлари ва ташкилотларини Жамғарма орқали
хорижда таҳсил олган мутахассислар билан таъминлашга қаратилган. Яъни бунда,
квоталар фақат маълум бир тузилмаларга йўналтирилиши олди олинади, аксинча
барча тузилмаларга йўналтирилиш учун ажратилади.
16. Танлов йўналишини танлашда нимага эътибор бериш керак?
Стипендиат қайси танлов йўналишини танлаган бўлса, келажакда
Жамғарманинг таълим дастури орқали хорижда таълим олиб қайтган ўша
категорияга киритилган вазирлик, идора ёки ташкилотда ишлаб бериш
мажбуриятини олади.
Давлат ва жамият бошқаруви танлов йўналишини танлаган Стипендиат
келажакда вазирлик, қўмита, агентлик (давлат бошқаруви ёки давлат ва хўжалик
бошқаруви органи), маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ҳамда маҳалла
идораларида;
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини танлаган
Стипендиат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, суд тизими ташкилотлари ёки
давлатнинг ҳуқуқий сиёсатини амалга оширувчи органда;
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар танлов йўналиши
Стипендиати Республика олий, ўрта, мактабгача таълим муассасалар, вилоят,
туман ва шаҳар тиббиёт бирлашма ва поликлиникалари, санъат ва спорт
муассасаларида;
Do'stlaringiz bilan baham: |