21. Стипендия танловларида кимлар иштирок эта олади?
Жамғарма стипендия танловларида Ўзбекистон
Республикасининг барча
фуқаролари, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар иштирок
этишлари мумкин.
Стипендия танловларида бакалавриат таълим дастури бўйича - 25 ёшгача,
магистратура - 20 ёшдан 45 ёшгача, докторантура - 22 ёшдан 45 ёшгача бўлган
номзодлар иштирок этиши мумкин.
22. Стипендия танловларида кимлар иштирок эта олмайди?
Стипендия танловларида қуйидаги шахслар иштирок эта олмайди:
– бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 25 ёшдан катта бўлган, аввал
ўхшаш таълим йўналиши бўйича хорижда
бакалавриатда таълим олганлар;
– магистратура таълим дастурлари бўйича – 20 ёшдан кичик ва 45 ёшдан
катта бўлган,
шунингдек, аввал ўхшаш мутахассислик бўйича
хорижда
магистратурада таълим
олганлар;
– докторантура таълим дастурлари бўйича (шу жумладан аспирантура орқали
фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун) –
22 ёшдан кичик ва 45 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал фалсафа доктори
(PhD), фан номзоди ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини хорижда олганлар;
– танланган мутахассислик бўйича меҳнат стажи 2 йилдан кам бўлганлар;
– олий маълумотга эга бўлмаганлар (мазкур талаб бакалавриат таълим
йўналиши бўйича номзодларга татбиқ этилмайди);
– давлат ҳокимиятининг сайлаб қўйиладиган
органларида фаолият
юритаётганлар;
– оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги
тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: