"эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти ва стипендиатларни


Номзод суҳбат жараёнида олган баллидан қаноатланмаган бўлса


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/33
Sana16.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1705075
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
FAQ 101

63. Номзод суҳбат жараёнида олган баллидан қаноатланмаган бўлса 
апелляция топшириш тартиби қандай? 
Номзодларни саралаш босқичининг сўнги натижалари эълон қилинганидан 
сўнг 3 (уч) кун ичида номзод Апелляция комиссиясига шикоят аризаси билан 
мурожаат қилади ҳамда Апелляция комиссияси 5 (беш) кун давомида қабул 
қилинган шикоятни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. 
64. Аппеляция жараёни қандай ташкил этилади? 
Саралаш танловининг ўтказилиши билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда 
суҳбат натижалари бўйича берилган шикоят ва аризалар Жамғарма Васийлик 
кенгашининг қарори билан тасдиқланган Апелляция комиссияси томонидан кўриб 
чиқилади.
Саралаш танлови натижасидан норози бўлган номзод натижа эълон қилинган 
кундан бошлаб 3 (уч) кун давомида Танлов комиссиясининг Апелляция 
комиссиясига белгиланган шаклда ёзма ёки электрон тарзда апелляция шикояти 
бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси қабул қилинган аризаларни 5 (беш) кун давомида 
кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши зарур.
Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида 
тегишли масалалар бўйича Қабул комиссияси аъзоларини, шунингдек, зарур 
ҳолларда, келиб тушган аризалар сони ва номзодларнинг мутахассисликларидан 
келиб чиқиб, тегишли соҳалар бўйича тажрибали маҳаллий ва хорижий 
экспертларни жалб этишга ҳақли. 
Апелляция шикояти Апелляция комиссияси томонидан номзод иштирокида, 
унинг шикоят ва далиллари асосида кўриб чиқилади. Номзоднинг келтирган 
шикоят ва далиллари ўз тасдиғини топмаса, Апелляция комиссияси танлов 
натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни 
рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция комиссияси қарори, яъни Апелляция комиссияси танлов 
натижаларини 
ўзгаришсиз 
қолдириши 
ёки 
номзодларнинг 
аппеляция 
шикоятларини қаноатлантириш тўғрисидаги қарори Жамғарма Танлов 
комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг 3 (уч) иш куни ичида 
тақдим этилади. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling