эълон ва унга доир барча маълумотлар Жамғарманинг
расмий веб-сайти ва
ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.
Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ “Жамғарма
стипендиати” деб эътироф этилган стипендия танлови ғолибларига
сертификатларни тантанали топшириш маросими ташкил этилади.
66. Стипендия танловида ғолиб бўлган номзод (Стипендиат) қанча вақт
ичида хорижга ўқишга жўнаб кетиши керак?
Стипендия танловида ғолиб бўлган номзод (Стипендиат) 6 (олти) ой ичида
хорижга ўқишга жўнаб кетиши керак. Стипендиатга тақдим этилган сертификат 6
(олти) ойгача амал қилади.
67. Агар номзод стипендия танловининг саралаш босқичларидан ўта
олмаса Жамғарманинг кейинги стипендия танловларида иштирок этиши
мумкинми?
Стипендия танловлари барча учун очиқ ҳисобланади, шу
боис стипендия
танловларида иштирок этиш имкониятлари бўйича чекловлар қўйилмаган.
68. Стипендия танловида ғолиб бўлмаган ёки иштирок этмаган, лекин
хорижий университетга қабул қилинган талабалар (шахслар)га виза олишда
Жамғарма ёрдам бера оладими?
Жамғарма стипендия танлови ғолиби бўлмаган
лекин хорижий
университетга қабул қилинган талабалар (шахслар)га
хорижий давлатнинг
тегишли визаси ёки рухсатномаларини олишда Жамғарма
томонидан амалий
ёрдам кўрсатилмайди.
6. СТИПЕНДИАТНИНГ ХОРИЖДА ЎҚИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА
МОЛИЯЛАШТИРИШ
69. Стипендиат томонидан саралаш танловига ҳужжат топшираётган
Do'stlaringiz bilan baham: