Элект юкламаларни ҳисоблаш усулларининг таснифи
Тармоқ бошидаги кучланиш ва тармоқ охиридаги юклама қуввати бўйича ҳисоблаш
Download 2.92 Mb.
|
Амалий машгулот № 7
Тармоқ бошидаги кучланиш ва тармоқ охиридаги юклама қуввати бўйича ҳисоблаш. Кўпчилик ҳолда участка (звено) охиридаги юклама қуввати S2 – const ва бошидаги кучланиш U1 – const маълум бўлади (7.7.-расм). Масалада участка (звено) бошидаги юклама қуввати S1 ва охиридаги кучланиш
2 ни ҳисоблаш талаб қилинади. Бундай масалалар тармоқларда энг кўп учрайди, яъни манбаа кучланиши U 1 маълум бўлган электр тармоқга, звено-электр узаткич орқали (линия, трансформатор) S2 қувватли электр истеъмолчи (юклама) ток манбаи шиналарига уланган бўлади. Бундай масалалар тармоқларда энг кўп учрайди, яъни манбаа кучланиши U 1 маълум бўлган электр тармоқга, звено-электр узаткич орқали (линия, трансформатор) S2 қувватли электр истеъмолчи (юклама) ток манбаи шиналарига уланган бўлади. Бу ерда ҳисоблар кетма кет яқинлашиш (итерация) усули билан олиб борилади, чунки звенонинг юклама токи: j - Звенонинг юклама токи звенодаги қувват исрофи ва кучланишнинг пасайиши катталикларини, кучланишнинг бошланғич қийматлари орқали, фақат тақрибан аниқлай олади. Агар кучланишнинг бошланғич қийматини танлаш бўйича кўрсатмалар бўлмаса, унинг катталигини номинал кучланишга тенг деб қабул қилинади. У ҳолда ток катталигининг бошланғич (ноллик) яқинлашувини 2 ни билган ҳолда қувват исрофини қуйидагича ҳисоблаб топиш мумкин: Δ = 3 = ΔP+јΔQ , Актив ва реактив қувватлар исрофи катталигини тақрибан қуйидагича аниқланади: Энди бошланғич узелда ҳам қувват, ҳам кучланиш маълум бўлади ва звено токини аниқлаш мумкин бўлади: Бунда яна звено охиридаги кучланишнинг биринчи яқинлашуви катталигини аниқлаймиз. У ҳолда электр узаткич токининг бошидан охирига томон йўналганлигини ҳисобга олиб қуйидагига эга бўламиз: Бу ерда кучланишнинг модули ва фазаси U2 = , U U2 = δ = arctg Звено токининг изланаётган кучланишга боғлиқлиги ночизиқли бўлганлигидан, бу масалани яқинлашувли характерини белгилайди. Бу ерда δ бурчак кучланиш пасайишининг бўйлама ва кўндаланг ташкил этувчилари орқали аниқланади Турли бирламчи маълумотлари бўлган электр тармоқ участкасининг электр режимлари параметрларини ҳисоблаш учулларини солиштириб кўрамизки, учинчи ва тўртинчи ҳолатларга мос бўлган ҳисоблаш натижалари, биринчи ва иккинчи яқинлашувдаги олинган ҳисоблаш натижаларига нисбатан, аниқлиги камроқ бўлади. Лекин етарли миқдордаги итерация натижасида (амалда икки-уч) олинган натижалар аниқ катталикларга яқинлашади ва ва улар билан етарли аниқлик билан мос келади. Foydalanilgan adabiyotlar 1. Рахматов А.Д. Электр тармоқлар ва тизимлар. Ўқув қўлланма, Тошкент: ТИҚХММИ, 2019.- 186 б. 2. Рахматов А.Д. Электр эрергиясини узатиш ва тақсимлаш. Ўқув қўлланма, Т.: ТИҚХММИ, 2020.- 367 б. 3.E.Michalides. Alternative Energy Sources 2012. 448 s. 4. William A. Chisholm, Electrical Design of Overhead Power Transmission Lines. New York, Chicago, San Francisco, 2013. 368 s. E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT Raxmatov Abdugani Djumabekovich ETvaQTEM kafedrasi dotsenti Raxmatov Abdugani Djumabekovich ETvaQTEM kafedrasi dotsenti, Elektron manzil: arakhmatov@mail.ru Download 2.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling