Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/17
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1227932
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Эл ускуналарида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома

12. ЗАҲАРЛАНГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ 
Газлар, шу жумладан ацетилен, ис ва табиий газ билан, бензин буғлари ва ҳ. 
билан заҳарланганда одамда бош оғриғи, «чаккада дукилаш», «қулоқда шанғиллаш», 
умумий ҳолсизлик пайдо бўлади, бош айланиши, юракнинг тез уриб кетиши, кўнгил 
айниши ва қайт қилиши мумкин. Кучли заҳарланганда уйқу келади, ҳамма нарсага бефарқ 
бўлиб қолади, ўта оғир захарланганда эса бетартиб ҳаракатлар қилиб кучли ҳаяжонланиш 
пайдо бўлади, нафас олиши бузилади, кўз корачиғлари кенгаяди. 
Барча турдаги заҳарланишларда жабрланувчини дарҳол газланган зонадан олиб 
чиқиш, нафас олишига халал берувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини 
таъминлаш, жабрланувчини ётқизиш, оёғини кўтариб қўйиш, баданини ишқалаш, устига 
иссиқ нарса ёпиб қўйиш, нашатир спирти ҳидлатиб туриш керак. 
Беҳуш бўлган жабрланувчи қайт қилиши мумкин, шунинг учун унинг бошини ён 
томонга буриб қўйиш керак. 


36 
Нафас олиши тўхтаб қолса, сунъий нафас олдиришни бошлаш зарур. 
Заҳарли газлар билан барча заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига катта 
миқдорда сут ичириш лозим. 
Азот оксидлари билан заҳарланишда жабрланувчига ичимлик содаси қўшилган 
иссиқ сут ичириш керак. 
Xлор билан заҳарланишда кўзлар, бурун, оғизни (бир стакан сувга ярим чой 
қошиқ) ичимлик содаси эритмаси билан ювиш ва жабрланувчига ичимлик содаси 
қўшилган илиқ сутни майда қултум билан ичириш лозим. Томоғи шишганда бўйин 
атрофига «иссиқ» нарса қўйиб туриш керак. 
Аммиак билан заҳарланганда нафас олиш йўллари орқали сирка ёки лимон 
кислотасининг кристаллари қўшилган сувнинг буғидан нафас олдириш, илиқ сут ичириш 
керак. Томоғи шишганда бўйин атрофига «иссиқ» нарса қўйиб туриш керак. 
Тасодифан аммиак эритмаси одамнинг ичига кетиб қолганида (бир стакан сувга 
бир чой қошиқ) сирка кислотаси қўшилган 8 — 10 стакан сув ичириб қайт қилдириш, сут 
ичириш лозим. 
Гидразингидрат билан оғзи орқали заҳарланганда жабрланувчининг ошқазонини 
илиқ сув билан ювиш, қайт қилдириш, тузли ич сургич (бир стакан сувга 1-2 ош қошиқ 
аччиқ туз) эритмаси ичириш ва зудлик билан даволаш муассасасига етказиш лозим. 
Гидрозингидрат ва унинг сувдаги эритмаси терига тушганида жароҳатланган 
жойни (олдин этил спирти билан артиш яхшироқ) катта миқдордаги сув билан ювиш, ва 
қуйида келтирилган таркибдаги суртмалардан: а) 20 фоиз парафин, 20 фоиз церезин, 60 
фоиз вазелин мойи; б) 3 фоиз рух оксиди, 14 фоиз стеарин, 83 фоиз ўсимлик ёғи суртиш 
керак. 
Гидрозингидрат кўзга тушганида уларни катта миқдордаги оқар сув билан ювиш 
лозим.
Оғиздан «иввиоль» синтетик ёғи билан заҳарланганда жабрланувчига қайт 
қилиши учун бир неча стакан илиқ сув ичирилади ва бу муолажа бир неча марта 
қайтарилади. Бундан кейин ярим стакан (ярим чой қошиқ) ичимлик содаси эритмаси унга 
2-3 ош қошиғида фаоллашган кўмирни қўшиб ичириш керак. Сўнгра жабрланувчини 
зудлик билан даволаш муассасасига етказиш зарур. 
«Иввиоль» терига тушганида уни (эҳтиёткорлик билан, ишқаламасдан) қуруқ 
латта билан артиб олиш, сўнгра эса совунли илиқ сувда яхшилаб ювиб ташлаш керак. 
«Иввиоль» кўзга тушганида кўзни катта миқдордаги сув билан ювиш лозим. 
Озиқ-овқатдан (заҳарли қўзиқоринлар, ўсимликлар, айниган эскирган озиқ-
овқатлардан) заҳарланганда жабрланувчида бош оғриғи, қайт қилиш, қоринда оғриқ, 
умумий ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкин. Гоҳида ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши 
мумкин. 
Жабрланувчига ёрдам кўрсатиш — унинг ошқозонини ювишдан иборат бўлади. 
Унга 3-4 стакан сув ёки ним пушти калий пермаганат эритмасини ичишга берилади ва 
қайт қилиши учун ҳаракат қилинади. Ошқозонни ювиш бир неча марта қайтарилади. 
Сўнгра (бир стакан сувда икки-тўрт ош қошиқ) фаоллашган кўмир эритмаси ичирилади. 
Шундан сўнг жабрланувчига илиқ чой ичириш, ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунча 
ётқизиш ва устига иссиқ нарса ёпиб қўйиш керак. Нафас олиш ва қон айланиши 
бузилганда зудлик билан сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни бошлаш 
керак. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling