Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1227932
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Эл ускуналарида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома

14. ЧЎККАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ 
Чўккан одамга кўрсатиладиган биринчи ёрдам унинг қандай чўкганлигига боғлиқ 
бўлади. Чўкишнинг турлари икки хил бўлади: кўкимтир тури (кўк асфиксия), унда ўпкага 
сув тўлиб қолади, ва оқарган тури (оқ асфиксия) унда сув ўпкага кирмайди. 
Чўкишнинг кўкимтир тури, кўпинча чўкаётган одам, кўп энергия сарфлаб
сувнинг сиртида сузишга ҳаракат қилиб дарров чўкмаганида кузатилади. Бунда унинг 
нафас олиши бетартиб бўлиб қолади. Нафас олганида катта миқдорда сув ютиб юбориб 
ичаги сувга тўлиб қолади. Бу нафас олишини қийинлаштиради ва вазнини оғирлаштиради. 
Кислород етишмовчилиги — гипоксия бошланади. Сувга тўлиқ кириб кетганидан кейин 
одам рефлекс тариқасида нафас олишни тўхтатади. Ўсиб борувчи гипоксия одамнинг 
ҳушидан кетиб қолишига олиб келади ва терининг кўкимтир ранг олишига сабаб бўлади. 
Ўпка шишиб бориши билан одамнинг оғзи ва бурнидан кўпик чиқа бошлайди, юраги 
уришдан тўхтайди. 
Чўкишнинг оқарган тури ўз ҳаёти учун курашишга ҳаракат қилмай тез чўкиб 
кетган ёки беҳуш ҳолатда чўккан одамларда бўлади. Совуқ сувга тушганда нафас олиши 
ва юрак уриши бирданига тўхтаб қолади. Ҳалқумга тушган сув овоз тирқишининг рефлекс 
тариқасида ёпилиб қолишига сабаб бўлади ва нафас олиш йўллари ҳаво ўтказмайдиган 
бўлиб қолади. Бунда сув ва ҳаво кирмайди. 
Чўкишнинг кўкимтир турида жабрланувчини сувдан олгандан кейин дастлаб 
нафас йўлларидаги сувни чиқариб ташлаш керак. Қутқарувчи жабрланувчини қорнини 
пастга, ўзининг букланган тиззасига, унинг кўкрак қафасининг пастки қисми тираладиган 
қилиб, боши ва танасининг тепа қисми эса пастга осилиб турадиган қилиб ётқизиши 
керак. Бир қўл билан жабрланувчининг оғзи очиқ бўлишиш учун даҳанини босиш ёки 
бошини кўтариш лозим ва сўнгра бошқа қўл билан унинг орқасидан қаттиқ-қаттиқ (бир 
неча марта) босиб сувнинг чиқиб кетишига ёрдам бериш керак (
47-расм
). Сув оқиб 


38 
чиқиши тўхтаганидан кейин жабрланувчини чалқанча ётқизиш, оғзининг ичини тозалаш 
ва сунъий нафас олдиришни бошлаш зарур. Агар жабрланувчининг уйқу артерияларида 
пульси бўлмаса ва кўз қорачиғлари кенгайган бўлса, дарҳол юракка ташқи массажни 
бошлаш керак. 
47-расм. Жабрланувчининг ўпкасидан ва ичагидан сувни чиқариш 
Чўкишнинг оқарган турида жабрланувчини сувдан олгандан кейин дарҳол 
реанимацион чора — тадбирлар (сунъий нафас олдириш, юракка ташқи массаж) 
ўтказишни бошлаш керак. 
Агар ёрдамчилар бўлса, улар шу вақтда жабрланувчининг баданини уқалаши ва 
қиздириши лозим. 
Жабрланувчи нафас олишини бошлаши билан унга нашатир спирти ҳидлатиш 
керак. Агар жабрланувчи ҳушига келса, унга 20 томчи валериана настойкасидан ичириш, 
қуруқ кийимлар кийдириш, устини иссиқроқ қилиб ўраб қўйиш, аччиқ чой ичириш ва 
тиббиёт ходимлари етиб келишига қадар тўлиқ тинчлик таъминлаб берилиши керак. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling