Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан
ҲУШСИЗЛИКДА, ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ НУРИДАН ЖАРОҲАТЛАНИШДА
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Эл ускуналарида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома
11. ҲУШСИЗЛИКДА, ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ НУРИДАН ЖАРОҲАТЛАНИШДА
ЁРДАМ КЎРСАТИШ Беҳушлик — бу тўсатдан, миядан қоннинг кетиб қолиши сабабли қисқа вақтга (бир неча сониядан бир неча дақиқагача) ҳушни йўқотишдир. Одатда, беҳуш бўлишдан олдин бош айланади, кўз-олди қоронғулашади, қулоғи шанғиллайди, айрим ҳолларда кўнгил айнаиди ва қайт этади. Беҳушлик қаттиқ қўрқув, кучли оғриқ, қон кетиши, тананинг ётган ҳолатдан тикка ҳолатга кескин ўтиши натижасида содир бўлиши мумкин. Беҳушликда жабрланувчи қаттиқ терлайди, қўл-оёқлари музлайди, пульси тез-тез уради ва унинг овози секин чиқади, нафас олиши сиртқи бўлади, тери қатламлари оқаради. Ёрдам кўрсатганда жабрланувчини боши танасидан пастроқ турадиган қилиб чалқанча ётқизиш, нафас олишда сиқувчи кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, юзига совуқ сув сепиш, нашатир спиртига ҳўлланган пахтани 35 ҳидлатиш, юзига шапатилаб уриш лозим. Беҳуш ҳолатдаги жабрланувчи қайт қилиши мумкин, шунинг учун унинг бошини ён томонга буриб қўйиш керак. Унинг бошига муз ва ҳўлланган латта қўйиш керак эмас. Жабрланувчи ҳушидан кетишидан олдинги ҳолатида унга совуқ сув ёки иссиқ чой бериш лозим. Иссиқлик ва қуёш нуридан жароҳатланиш организмнинг қаттиқ исиб кетиши ва бунинг оқибатида мияга қон қуйилиши сабабли содир бўлади. Бу организмдаги иссиқлик баланси бузилиб, ташқаридан келадиган иссиқлик ва организмда ҳосил бўладиган иссиқликнинг чиқиши қандайдир сабабларга кўра қийинлашганда юз беради. Атроф- муҳитнинг кўтарилган ҳарорати, унинг ўта намлиги, сув ўтказмайдиган (резиналаштирилган, брезент) кийимлар организмга иссиқликни салбий таъсир этишига сабаб бўлади. Оғир жисмоний иш, мастлик, кам ухлашлик, сув ичиш ва овқатланиш режимининг бузилиши ҳам иссиқликни таъсирида организмнинг қизиб кетишига сабаб бўлади. Иссиқлик таъсирида жароҳатланганда одамнинг аҳволи ёмонлашади, ўзи бўшашади, кучли қизиш сезилади, тери қизаради, кучли тер чиқиши (тер томчи-томчи бўлиб оқади), юракнинг уриши тезлашади, нафас сиқади, пульси тезлашади, чакада оғирлик сезилади, бош айланади, бош оғрийди, кўнгил айнийди, гоҳида қайт этиши мумкин. Тананинг ҳарорати 38 — 40°С гача кўтарилади. Пульснинг тезлиги бир дақиқада 100 — 120 уришгача етади. Иссиқ уриши иссиқликни организмда ўта тўпланиши (тананинг ҳарорати 41-42 о ,С ва ундан юқори) ҳусусиятига эга бўлиб, инсоннинг онги хиралашади ва ҳатто ҳушидан кетиши мумкин, турли гуруҳ мушакларининг увишиб қолиши, нафас олиш ва қон айланишининг бузилиши рўй беради. Галлюцинациялар, алаҳсираш пайдо бўлиши мумкин. Тери қуриб ва қизиб кетади, тил ҳам қуруқ бўлиб, пульси ипсимон ва нотекис уради. Агар иссиқ урганда ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, одам ўлиб қолиши мумкин. Нафас олиш ва қон айланиш тизимларининг бузилиши ўлимга олиб келиши мумкин. Офтоб уриши одам бошига ҳеч нарса киймай узоқ вақт давомида бевосита қуёш нурлари остида бўлганида содир бўлади. Офтоб уришининг аломатлари худди иссиқ уриши аломатлари билан бир хил бўлади. Иссиқ ёки офтоб урганида қуйидагича ёрдам кўрсатилади: жабрланувчини зудлик билан салқин жойга олиб ўтиш; бошини тагига букланган кийимдан ясалган ястиқчани қўйиб чалқанча ётқизиш; кийимларини тугмасини ечиб бўшатиш ёки кийимларини ечиш; боши ва кўкрагини совуқ сув билан хўллаш; бошига (пешонаси, бошини тепаси, гарданига) ҳамда қон томирлар кўп ўтган жойлари: бутига, ўмров суяги остига, қўлтиғининг тагига, ва тизза остига совуқ сувга ҳўлланган латта ёки муз қўйиш лозим. Агар одам ҳушини йўқотмаган бўлса, унга аччиқ совуқ чой ёки совуқ тузли сув ичириш керак. Жабрланувчининг нафас олиши қийинлашган бўлса ва пульси аниқланмаса, реанимацион чора-тадбирларнинг барчасини; сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказишни бажариш керак. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling