Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Download 0.54 Mb.
bet38/42
Sana25.10.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1722114
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
22 12.01.2018

12-боб. 100 кВт дан ортиқ қувватга эга бўлган газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган истеъмолчилар томонидан табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни нормалаш
128. Истеъмолчилар табиий газдан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки бажарилаётган ишлар (хизматлар) бирлигига натура ҳолида ва шартли равишда ҳисобланган газ сарфининг тасдиқланган нормаларига эга бўлишлари керак.
129. Ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида газ сарфини нормалаш амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
130. Газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган ташкилотлар ушбу ускуна учун газ сарфининг индивидуал нормаларига эга бўлиши, улар мавжуд бўлмаганда эса, лойиҳалаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда уларнинг техник асосланган нормаларини ишлаб чиқиши керак.
131. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар ташкилотларни (энергия аудиторларини) жалб этган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида энергетика текширувини ўтказиши керак.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ёки улар турларидан ҳар бирининг жами истеъмоли йилига икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғини ташкил қиладиган истеъмолчилар энергетика текширувларидан мажбурий ўтказилиши керак.
Ёқилғи-энергетика ресурсларини энергетика текшируви натижалари бўйича энергия аудиторлари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишдаги қоида бузилишларини бартараф этишга доир тавсиялар ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар рўйхати техник имкониятлар мавжуд бўлганда иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланган ҳолда берилади.
132. Табиий газни сарфлаш нормалари истеъмолчи томонидан тасдиқланади ва газдан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши, такомиллаштирилиши керак.
133. Йил мобайнида тасдиқланган нормалар ускуналар алмаштирилган ёки реконструкция қилинган, буюмлар турлари, фойдаланиладиган хомашё таркиблари ўзгарган ҳолларда, газ сарфининг ўзгаришига сабаб бўлган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
134. Табиий газни сарфлаш нормаларига риоя қилиниши ҳамда ундан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан ички назорат ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling