Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
-боб. Газ таъминоти ташкилоти ва табиий газ истеъмолчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Download 0.54 Mb.
|
22 12.01.2018
13-боб. Газ таъминоти ташкилоти ва табиий газ истеъмолчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
135. Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур: а) ўзига қарашли бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш; б) ўз газ тармоқларининг техник ҳолатини ва уларда рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун даврий кўздан кечириш; в) табиий газ етказиб бериш қисқарган ёки тўхтаган тақдирда бу тўғрида истеъмолчиларни хабардор қилиш; г) табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш; д) истеъмолчига газ етказиб бериш бўйича шартномада кўрсатилган шартларга мувофиқ газ етказиб бериш. Баҳор-ёз даврида барча истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаган ҳолларда, истеъмолчилар ўртасида газ тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади; е) истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Бунда йўриқномалар газ таъминоти ташкилотининг масъул ходими томонидан ўтказилиб, табиий газни етказиб бериш шартномаси иловасига белги ва истеъмолчига имзо қўйдирилиши шарт. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади. ж) Бюро ва ваколатли давлат органларининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш; Олдинги таҳрирга қаранг. з) газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқлаган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш: (135-банд «з» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон) кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта; турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал; и) истеъмолчиларни техник хизмат кўрсатиш (тафтиш ўтказиш) саналари ҳақида турар жойлар йўлакларида эълонлар ёки бошқа мавжуд усуллар орқали камида уч сутка аввал огоҳлантириш; Олдинги таҳрирга қаранг. к) газдан фойдаланиш ускуналарини истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича қуйидаги муддатларда таъмирлаш: (135-банд «к» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон) табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол; овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида; иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида; иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида; газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида. л) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ҳар ойда киритиб бориш, тўловларни амалга ошириш ва интерактив хизматларнинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш учун маиший истеъмолчига ҳақ ундирмасдан шахсий кабинет очиш имконини бериш; м) маиший истеъмолчи аризасига асосан ҳисоб-китоб ҳолати ҳамда истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) ҳақида маълумотномани икки иш куни ичида ҳақ ундирмаган ҳолда тақдим этиш; н) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар. 136. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларнинг газдан фойдаланиш ускуналари ва газ тармоқларига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатади ҳамда уларни тафтишдан ўтказади. 137. Газдан фойдаланиш ускуналари ва ички газ тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни тафтишдан ўтказиш тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда амалга оширилиши лозим. 138. Газ таъминоти ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) техник заруратга кўра, истеъмолчини ушбу Қоидаларга мувофиқ белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш; б) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда газ тармоғидан узиб қўйиш; в) истеъмолчилардан ушбу Қоидаларни ва табиий газни етказиб бериш шартномаси шартларини бажаришни талаб қилиш; г) табиий газни етказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш; д) газ тармоқларида авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати юзага келганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан ҳамда зудлик билан хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш; е) Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125 бандларида назарда тутилган ҳолатларда, аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда газ етказиб беришни тўхтатиш. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling