Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

кучланиш олинди!» деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши 
лозим. Фақат шундан сўнг, симларни қайта улаш ѐки синов ишлари тўлиқ 
тугатилган тақдирда, синалаѐтган ускунани синов ускунасидан узиб қўйиб, 
тўсиқлар олиниши мумкин. 
Катта сиғимли электр ускуналарида (кабелларда, генераторларда) синов 
ишлари тугаганидан сўнг, қолган электр заряди олиб ташланиши зарур. 
2. Электр ўлчов омбирлари ва ўлчов штангалари (таѐқчалари) билан 
бажариладиган ишлар 
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида электр ўлчов 
омбирларидан фойдаланиб бажариладиган ишлар, фармойиш билан икки киши 
иштирокида бажарилиши зарур. Бунда ходимларни бири IV гуруҳга, иккинчиси 
эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. Асбобга эгилиб уни кўрсаткичини кўриш ман 
қилинади. Иш диэлектрик қўлқопда бажарилиши керак (48-расм). 
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида, III гуруҳга эга бўлган 
бир киши диэлектрик қўлқопсиз электр ўлчов омбирлари билан ишлаши 
мумкин. 
Устунда туриб, электр ўлчов омбирлари билан ишлаш ман қилинади. 
Электр ўлчов штангалари билан ишлаганда, камида икки ходим 
иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV гуруҳга, 
қолганлари эса III гуруҳга эга бўлишлари шарт. 
Устунларнинг тузилишлари ѐки телескопик минорага чиқиш, ҳамда ундан 
тушиш ҳолатлари штангасиз бажарилиши керак. 


131 
Штангани юқоридаги ходимга узлуксиз арқон ѐрдамида узатиш ва 
тушириш зарур. 
Штанга билан иш бажараѐтганда, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш шарт 
эмас. 
48-расм. 1000 В кучланишдан юқори электр ҳимоя воситалари 
3. Ҳаво электр узатиш тармоғида импулс ўлчов асбоби билан 
бажариладиган ишлар 
Импулс ўлчов асбобини, фақат ўчирилган ва ерга уланган ҳаво электр 
узатиш тармоғига улашга рухсат этилади. 
Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур: 
- ўлчовчи симни аввал импулс ўлчов асбобининг ерга уланган (ҳимоя 
ускунасидан келаѐтган) симига, сўнг ҳимоя штангаси ѐрдамида ҳаво электр 
узатиш тармоғи симига улаш керак. Ўлчовчи симни ҳаво электр узатиш 
тармоғига улаган штанга тармоқ симида қолдирилиши шарт. Штанга ѐрдамида 
иш бажарилаѐтганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур; 
- импулс ўлчов асбоби ҳаво электр узатиш тармоғининг қайси томонидан 
уланган бўлса, ўша томондаги ерга улагич олиниши керак. Керак бўлган 
тақдирда, текширилаѐтган ҳаво электр узатиш тармоғини бошқа томонларига 
қўйилган ерга улагични олишга рухсат этилади. Ҳаво электр узатиш 
тармоғидан ерга улагичлар олингандан сўнг, уловчи сим, ҳимоя ускунаси ва 
унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак, ҳамда уларга тегиш 
ман этилади; 
- импулс ўлчов асбобига келган симдан ерга улагич олинади
Импулс ўлчов асбоби симини изоляцион штанга (таѐқча) ѐрдамида, ҳаво 
электр узатиш тармоғига улаш ишларини IV гуруҳга эга бўлган нав-батчи ѐки 
навбатчи назорати остида лаборатория ходими бажариши зарур (49-расм). 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling