Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичлари.
Ушбу асбоблар ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, ҳамда 3-110 кВ
кучланишли трансформаторларнинг ишчи кучланиш остида фазаларини созлаш
учун мўлжалланган.
Асбоб тузилиши жиҳатидан изоляцияси кучли эгилувчан сим билан бир-
бирига уланган электризоляцияловчи трубкали икки корпусдан ташкил топган.
Унинг электр схемаси газоразрядли индикатор лампа, конденсатор ва
қаршиликлардан иборат.
Асбобнинг изоляцияловчи қисмини минимал узунлиги, 7-жадвалга мос
келиши зарур. Ушбу асбобларни ишлатиш тартиби, ишлатиш йўриқномаси
асосида аниқланади.
4. Синов саволлари
1. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг турлари.
2. Изоляцияловчи қопламаларни сақлаш шартларини гапиринг.
3. Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбобларини қандай
кучланиш бўлган электр ускуналарда қўлланилади?
4. Изоляцияловчи оператив штангалар билан қандай ишлар бажарилади?
5. Ерга улаш штангалари қандай ўлчамларда бўлиши керак?
6. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш лармоқларида
ишчини бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган
изоляцияловчи қурилма ва мосламалар қандай материаллардан тайѐрланади?
7. Изоляцияловчи қисқичлар ўлчамлари ҳақида маълумот беринг.
8. Электр ўлчовчи қисқичлар нима учун ишлатилади?
9. Кучланиш кўрсаткичлари тўғрисида маълумот беринг.
10. 1000 В дан юқори кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор
лампали асбобларнинг минимал ўлчамлари.
11. 1000 В дан юқори контактсиз кучланиш кўрсаткичларини ишлаш
жараѐни нимага асосланган?
127
18–МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР УСКУНAЛAРИДA ФOЙДAЛAНИЛAДИГAН
ҲИМOЯ ВOСИТA-ЛAРИНИ ҚЎЛЛAШ, СИНAШ ВA ЎЛЧАШ, ҲАМДА
Do'stlaringiz bilan baham: |