1000 В дан юқори кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор
лампали асбоблар.
1000 В гача ва ундан юқори кучланиш кўрсатгичларига қўйилган умумий
техник талаблар, «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси
қоидалари» да келтирилган.
Электр ускуналарда кучланиш бор ѐки йўқлигини аниқлашга
мўлжалланган
кўрсаткичлар,
қўлда
олиб
юриладиган
кучланиш
кўрсатгичларидир.
Кучланиш кўрсатгичларининг ишлаши, газоразрядли индикатор лампадан
сиғим токи ўтганда ѐниш жараѐнига асосланган.
Кучланиш кўрсатгичи ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан
ташкил топган.
Ишчи қисмга учлик-контакт, газоразрядли лампа ва конденсаторлар
киради. Изоляцияловчи қисм ишчи қисм билан дастак оралиғида жойлашган
бўлиб, бир неча элементдан ясалган бўлиши мумкин. Телескопик
конструкцияларни ишлатишга ҳам рухсат берилади.
Кучланиши 10 кВ дан юқори бўлган электр ускуналарида, 5-жадвалдаги
узунликка мос бўлган изоляцияловчи штангаларга маҳкамланган, 2-10 кВ
кучланиш учун мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан фойдаланиш мумкин.
Кучланиш кўрсатгичининг сезгирлиги, унинг лампаси паст кучланишда
ѐниши билан, яъни сигнал лампасининг барқарор нурланиши билан
тавсифланади.
1000 В дан юқори кучланишда қўлланиладиган кўрсатгичнинг ѐниш
кучланиши, ушбу электр ускуналари меъѐрий (номинал) кучланишининг 25
фоизини ташкил қилиши зарур.
Кучланиш
кўрсатгичининг
ўлчамлари
7-жадвалда
келтирилган
ўлчамлардан кам бўлиши керак эмас.
7-жадвал
Кучланиш кўрсатгичининг минимал ўлчовлари
Электр ускуналарнинг номинал
кучланиши, (кВ)
Узунлиги, (мм)
изоляцияловчи қисм дастаки
1 кВ гача
Чекланмайди
1 кВ дан 10 кВ гача
230
110
10 кВ дан 20 кВ гача
320
110
35 кВ
510
120
110 кВ
1400
600
110 кВ дан 220 кВ гача
2500
800
Do'stlaringiz bilan baham: |