137
ҳалқага фолга билан ўралади ва таналарни уловчи сим сувли ваннага, дастакка
5-10 мм қолгунча ва тўла кўмилгунча туширилади.
Синов ускунасининг бир
сими контакт-учликларга уланиб, иккинчиси, ерга улангани эса, фолгага уланиб
сувга туширилади (
55-расм).
55-расм. Кучланиш кўрсатгичи дастаги ва сими изоляциясининг электр
мустаҳкамлигини синашнинг алмаштириш схемаси: 1-синалаѐтган кучланиш
кўрсатгичи; 2-синалаѐтган трансформатор; 3-сувли ванна; 4-электрод сим
Бир қутбли кучланиш кўрсатгичининг изоляцияловчи танаси (корпуси)
бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқаси давомида фолга билан ўралади. Фолга
билан дастак бошидаги контакт орасида камида 10 мм очиқ жой қолдирилади.
Синов ускунасининг бир
сими контакт-учликка уланиб, иккинчиси ерга
уланган сими фолгага уланади.
500 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган
кучланиш кўрсатгичи учун синов кучланиши 1 кВ ни, 660 В гача бўлган электр
ускуналарида 2 кВ ни ташкил қилади. Синовнинг давом этиш муддати 1 дақиқа.
Чўнтакда олиб юриладиган волтметрнинг изоляцияловчи қисми, ушбу
асбобни ишлатишга мўлжалланган
кучланиш синфида, асбобнинг ўзи эса,
"
Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари"
бўйича синалади.
Синовларни диэлектрик қўлқоп, этик ва калишни синаш учун
мўлжалланган ускуна воситасида ўтказиш тавсия қилинади (
56-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: