Электр хавфсизлиги


-расм. Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишларни синашнинг алмаштириш


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

56-расм. Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишларни синашнинг алмаштириш 
схемаси: 1-синов трансформатори; 2-алмашлаб уловчи контактлар; 3-шунтли 
қаршилик (15-20 кОм); 4-газоразрядли лампа; 5-дроссел; 6-миллиамперметр; 
7-разрядловчи қурилма; 8-сувли ванна
 


138 
1000 В дан юқори бўлган кучланиш кўрсатгичлари. 
1000 В дaн юқoри кучлaниш кўрсaткичлaрини синaш, унинг изoляциoн 
қисмини синaш билaн бaжaрилиб, штaнгa сингaри aмaлгa oширилaди.
Бундaн тaшқaри, унинг ишчи қисми 1 дaқиқa дaвoмидa юқoри 
кучлaнишдa синaлaди. Ундa нeoнли лaмпaнинг сoзлиги вa ѐниш бoшлaниши 
aниқлaнaди. 
7. Изоляцияловчи штангаларни синаш 
Изoляциялoвчи штaнгaлaр фaқaт ѐпиқ тaқсимлaш қурилмaлaридa 
қўллaнилиши шaрт. Oчиқ тaқсимлaш қурилмaлaридa эсa, фaқaт қуруқ ҳaвoдa 
қўллaш, тумaн, қoр вa ѐмғирдa ишлaтиш мумкин эмaс. Шунингдeк, штaнгa 
фaқaт мaлaкaли кузaтувчи ходим билaн биргaликдa ишлaтиши кeрaк. Тутқичли 
ҳимoя тўсиғини юқоридаги қисмидaн ушлaмaслик кeрaк. 
Оператив штангалар, ўлчов, ерга улагич штангаларни механик синовдан 
ўтказилади. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг механик синовлари, электр 
синовларидан олдин ўтказилади. Штангалар, намунавий механик синовлардан 
ўтказилади. 
Ишлатиш 
жараѐнида, 
штангалар 
механик 
синовлардан 
ўтказилмайди. Тажриба ва синов ускуналарида ерга улаш учун мўлжалланган 
ерга улагич штангалардан ташқари (тақсимлаш қурилмалари ва ҳаво электр 
узатиш тармоқлари учун), оператив штангалар ва бошқа барча турдаги ерга 
улагичлар штангалари узилиш синовидан ўтказилади. 500 кВ кучланишли ҳаво 
электр узатиш тармоқлари симларида ерга улагич, оператив ва ўлчов 
штангалари (чинни изоляторли оператив штангалардан ташқари), эгилиш 
синовидан ўтказилади. 
Узилиш даражасини аниқлаш синовида, штанганинг ишчи қисми 
маҳкамланади, дастакка эса, талаб қилинган куч қўйилади (осилган юк, 
динамометр орқали лебедка тросси). Оператив ва ерга улагич штангалари 1500 
Н (150 кгс) бўлган куч билан, 1 дақиқа мобайнида узилишда синалади. Чинни 
изоляторли оператив штангалар учун синаш кучи, 800 Н (80 кгс) ни ташкил 
қилади. 10 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлатиладиган 
ерга улагич штангалари эса, 1 дақиқа мобайнида 1000 Н (100 кгс) узилиш 
кучига бардош бериши зарур. 
Штангаларнинг эгилувчанлигини аниқлаш синовида, штангалар 
горизонтал ўрнатилиб, икки жойидан, яъни дастак учидан ва ажратгич ҳалқа 
ўрнатилган жойдан маҳкамланади (57-расм).

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling