Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
4. Синов саволлари
1. Электр токи таъсиридан шикастланган ва бошқа бахтсиз ҳодисага учраганларга биринчи ѐрдам беришнинг умумий қоидаларини шарҳлаб беринг. 2. Сунъий нафас олдиришга амал қилинадиган қоидаларни тушунтириб беринг. 6–МАЪРУЗА. ТЕЗКОР XИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ Режа: 1. Тезкор хизмат кўрсатиш. 2. Ишни бажариш тартиби. 3. Ишларни бошидан охиригача хавфсиз бажариш бўйича маъсул шахслар. 4. Маъсул шахсларнинг ҳуқуқ ва вазифалари. 5. Синов саволлари. 1. Тезкор хизмат кўрсатиш 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими, шунингдек навбатчилик қилаѐтган катта навбатчи электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, қолган ходимлар эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. 1000 В кучланишгача бўлган, электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими III гуруҳга эга бўлиши керак. Кучланиш остида бўлган, электр ускунани тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмига 1-жадвалда қайд этилганидан кам масофага юк кўтарувчи ва бошқа машина-механизмларнинг, ҳамда шахсларнинг яқинлаши- ши ман этилади. Электрстанция ва подстанция электр ускуналарини якка ўзи кўриб чиқишни, электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган, навбатчи ѐки 34 тезкор-таъмирлаш ходими ѐки V гуруҳга эга бўлган, маъмурий-техник ходим ѐки корхона раҳбарияти бажариши мумкин. Электротехникага алоқаси бўлмаган ходимлар электрстанция ва подстанция электр ускуналарини кўриб чиқишни ва экскурсияни, корхона маъмуриятининг рухсати бўлган, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, IV гуруҳли ходим назорати остида ўтказиши мумкин. Электр ускуналарида хизмат қилмайдиган ходим электр ускунага навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими ѐхуд, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, ходим ҳамроҳлигида ижозат бериб киргизилиши мумкин. Назоратчи ходим электр ускунада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тўла таъминлаши, ҳамда ток ўтказувчи қисмига мутлақо яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантириши керак. 1000 В кучланишдан юқори бўлган, электр ускуналарни кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмлари 1-жадвалда кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишга қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хоналарга кириш ман этилади. 1000 В кучланишгача бўлган, электр ускунани кўриб чиқишда шчит, электр ускуна, ўлчов асбоби жойлашган шкаф, бошқарув пулти ва бошқа ускуналар эшигини очишга рухсат этилади. Электр ускунани кўриб чиқиш жараѐнида бирор-бир ишни бажариш ман қилинади. 6-35 кВ кучланишли электр ускунада ерга туташиш содир бўлса, ходимларни ѐпиқ тақсимловчи электр ускунада 4-метрдан, очиқ тақсимловчи электр ускуна ва узатиш тармоғида 8-метрдан кам масофага яқинлашишга фақат тармоқни тезда ўчириш, истеъмолчини бошқа тармоқдан улаш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун рухсат этилади. Бундай ҳолларда, электр ускунада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ажратгич (разъединител), бўлгич (отделител), ҳамда ўчиргич (выключател) ускуналарини ўчириш ва ѐқишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш керак. Сақлагични қўйиш ва олишда ушбу тармоқдан кучланишни ўчириш шарт. Электр тармоғидан кучланишни олиб ташловчи коммутацион аппаратлар ўрнатилмаган электр қурилмаларда, сақлагични кучланиш остида олиш ва қўйиш, шу тармоққа уланган истеъмолчини манбадан ўчирилган тақдирда, рухсат этилади. Иккиламчи занжир ва ѐритиш тармоқларида, кучланиш трансформатори- да электр энергия манбасини ўчирмасдан ва кучланиш остида, сақлагични алмаштиришга рухсат этилади. Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур: - 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарида диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагини қўллаган, ҳолда омбир (штанга) дан; - 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда изоляцияланган омбир ѐки диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling