Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

 
2. Умумий талаблар 
Ишлаб турган электрстанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, 
иссиқлик автоматикаси ва ўлчови қурилмалари, диспетчерлик ва технологик 
бошқарув воситалари, туман қозонхоналари, «Ўзбекэнерго» АЖ нинг 
энерготаъмирлаш корхоналарини электр ускуналарида, ҳамда уй-жой ва 
маиший хизмат хўжалиги корхоналарининг электр тармоқларига хизмат 
кўрсатиш ва уларни ишлатиш, таъмирлаш, қурилиш-таъмирлаш ва созлаш 
ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур. 
Техника хавфсизлигининг қоидаларига биноан ишлатилаѐтган электр 
ускуналарида иш бажариш учун ихтисослашган ва бошқа қурилиш-таъмирлаш 
ташкилотлари 
ходимларига 
ишлашга 
ижозат 
беришда 
техника 
хавфсизлигининг қоидаси талаблари бажарилиши керак. 
Техника хавфсизлиги қоидасига ўзгартириш ва қўшимчаларни фақат уни 
тасдиқлаган ташкилот киритиши мумкин. 
Техника 
хавфсизлиги 
қоидасига 
мувофиқ 
иш 
жараѐнида 
фойдаланиладиган ҳимоя воситалари Давлат ягона нусхаси талабларига ва 
«Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва 
синаш қоидаси» га жавоб бериши шарт. 
Ишларни бажаришда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш 
машиналари, компрессор ва ҳаво йиғувчи қурилмалар, асбоб ва мосламалар 
синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги ягона нусхаси талабларига, 
Ўзбекистан Республикаси Давлат тоғ-кон техникаси назорати қоидаларига ва 
«Асбоб ва мосламалар ѐрдами билан иш бажаришда хавфсизлик 
қоидалари» га, шунингдек, ишлаб чиқарган завод йўриқномаси талабларига 
мувофиқ ишлатилиши керак. 
Ишлаб турган электр ускуналарида қурилиш ва таъмирлаш ишларини 
бажараѐтганда қурилиш меъѐри, яъни «Қурилишда техника хавфсизлиги» 
қоидасига риоя қилиш шарт. Қоида ҳамма учун мажбурийдир. 
Ишчи ва хизматчилар меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаси ушбу 
қоидага мувофиқлаштирилиши керак. 
Ҳар бир ходим қоида талабларига зид бўлган чекиниш ѐки техника 
хавфсизлигининг қоидалари талабини бажармасликни, ҳамда электр 
ускуналаридаги инсон ҳаѐти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш 
жараѐнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя 
воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўра олмаса, зудлик билан 
юқори ташкилот раҳбариятига бу ҳақида хабар бериши шарт. Техника 
хавфсизлиги қоидаларига зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш 
қатъиян ман қилинади. 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling