Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

4. Синов саволлари. 
1. Қабул қилинган атамалар ва қисқартмаларни кенгроқ тушунтиринг. 
2. Электр ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг электр хавф-
сизлиги бўйича гуруҳларини айтинг. 
3. 18 ѐшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш ман қилинган оғир 
ва зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ иш ва касблар рўйхатини изоҳланг 
 
 
3-МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ 
Режа: 1. Электр токининг инсон организмига таъсири. 
2. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ѐрдам 
кўрсатиш. 
3. Синов саволлари. 
1. Электр токининг инсон организмига таъсири 
Электр токи таъсиридан инсон организмида термик (иссиқлик), 
электролитик ва биологик ўзгаришлар кузатилади. 
Электр токининг иссиқлик таъсири инсон танасининг баъзи қисмларида 
куйиш, қон томирлари, асаб ҳужайраларининг қизиши сифатида кузатилади. 
Электролитик таъсир деб, қон таркибидаги ѐки ҳужайралар таркибидаги 
тузларнинг 
парчаланиши 
натижасида, 
қоннинг 
физик 
ва 
химик 
хусуссиятларини ўзгаришига олиб келадиган ҳолат тушунилади. Бунда электр 
токи марказий асаб ва юрак тизимини кесиб ўтмасдан тананинг баъзи бир 
қисмларигагина таъсир кўрсатишда рўй беради. 
Инсон организми асосан биоэлектрик токлар ѐрдамида бошқарилади. 
Электр токининг биологик таъсири, бу тирик организм учун хос бўлган 


13 
хусуссият ҳисобланади. Бу таъсир натижасида инсон организмидаги тирик 
ҳужайралар, мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тўлқинлашади, 
организмдаги биоэлектрик жараѐнларнинг бузилиши рўй беради. Бунга ташқи 
муҳитдан юқори кучланишдаги электр токининг таъсири, бу биотоклар 
тартибини бузиб юборади ва бунинг натижасида инсон организмида ток уриш 
ҳодисаси вужудга келади. Яъни, бошқарилмай қолган организмда ҳаѐт 
фаолиятининг баъзи бир вазифалари, нафас олиш тизимлари ишларининг 
бузилиши, қон айланиш тизимининг ишламай қолиши ва ҳ.к. бажарилмай 
қолади. 
Электр токининг инсон организмига таъсирининг хилма-хиллигидан 
келиб чиқиб, умуман электр токи таъсирини икки гуруҳга бўлиб қараш мумкин: 
электр токини маҳаллий таъсири ва уриши. 
Электр токини маҳаллий таъсирига: электр токи таъсири натижасида 
куйиб қолиш, терининг металланиб қолишини кўрсатиш мумкин. Электр токи 
таъсиридан куйиш, асосан организм билан электр ўтказгичи ўртасида электр 
ѐйи ҳосил бўлганда содир бўлади. Электр ўтказгичдаги кучланишнинг 
таъсирига қараб бундай куйиш турлича бўлиши мумкин: енгил куйиш
пуфакчалар ҳосил бўлиши; оғир куйиш - ҳужайра ва териларнинг кўмирга 
айланишидан
оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Электр белгилари, бу 
терининг устки қисмида аниқ кулранг-оч-сарғиш рангли 1-5 мм диаметрдаги 
белги пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бундай белгилар одатда хавфли эмас. 
Терининг металланиб қолишида, эриб майда заррачаларга парчаланиб кетган 
металлар тери ичига кириб қолади. Бу ҳолат электр ѐйи ҳосил бўлганда рўй 
беради. Маълум вақт ўтгандан кейин бу тери кўчиб тушиб кетади ва ҳеч қандай 
асорат қолдирмайди. 
Электр токи уриши тўрт даражага бўлиб қаралади: 
I - мускуллар кескин қисқарилиши натижасида одам ток таъсиридан 
чиқиб кетади ва ҳушини йўқотмайди; 
II - мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотади, 
аммо юрак ва нафас олиш фаолияти ишлаб туради
III - мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотиб, 
нафас олиш тизими ѐки юрак уриши тўхтаб қолади. 
IV - клиник ўлим ҳолати, бунга инсонга ҳеч қандай ҳаѐт аломатлари 
кўринмай қолади. 
Клиник ўлим ҳолати - бу ҳаѐт билан ўлим
орасидаги маълум оралиқ 
бўлиб, маълум вақтгача инсон ички имкониятлар ҳисобига яшаб туради. Бу 
вақтда унда ҳаѐт белгилари: яъни, нафас олиш, қон айланиш бўлмайди, ташқи 
таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи кенгайган ва 
ѐруғликни сезмайди. 
Аммо бу даврда ҳали ундаги ҳаѐт бутунлай сўнмаган, ҳужайраларда 
маълум модда алмашинув жараѐнлари давом этади ва бу организмнинг 
минимал ҳаѐт фаолиятини давом эттиришга етарли бўлади, бунинг учун ташқи 
таъсир натижасида ҳаѐт фаолиятини йўқотган организмнинг баъзи бир 
қисмларини тиклаш, уни ҳаѐтга қайтариш имкониятини беради. 
Клиник ўлим
ҳолати 6-8 дақиқа давом этади. Ҳеч қандай ѐрдам бўлмаган 
тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланади, сўнгра 
клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади. 


14 
Биологик ўлим
- қайтариб бўлмайдиган жараѐн бўлиб, организмдаги 
биологик жараѐнлар бутунлай тўхташи билан характерланади, шунингдек 
организмдаги оқсил структуралари парчаланади. Бу клиник ўлим вақти 
тугагандан кейин рўй беради. 
Токнинг инсон организмига таъсири бир неча омилларга боғлиқ. 
Асосий омиллардан бири инсон организмига ток таъсирининг 
давомийлиги, яъни одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп 
зарар кўради. 
Иккинчи омил - инсон организмининг шахсий хусуссиятлари, ҳамда 
токнинг тури ва частотаси катта рол ўйнайди. 
Инсон организмининг ток таъсирига қаршилиги, кучланишни таъсир 
даражасини белгилайди. Чунки инсон организмининг қаршилиги ўзгармаган 
ҳолда, кучланиш кўпайиши натижасида организмдан оқиб ўтган ток миқдори 
ошиб боради. 
Инсон организмининг қаршилиги - тери қаршилиги ва ички аъзолар 
қаршиликлари йиғиндиси сифатида олинади.
Тери, асосан қуруқ ва ўлик ҳужайраларнинг қаттиқ қатламларидан 
ташкил топган бўлиб, катта қаршиликка эга, ҳамда инсон организмининг 
умумий қаршилигини ифодалайди. 
Инсон организмини ички аъзоларининг қаршилиги унча катта эмас. 
Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20000 Ом гача ва ундан 
юқори қаршиликка эга бўлган ҳолда, намланган, зарарланган тери қаршилиги 
40÷500 Ом қаршиликка эга бўлади. Бу қаршилик инсон ички органлари 
қаршилигига тенг ҳисобланади. 
Умуман, техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 Ом 
қабул қилинган.
Инсон организми орқали 50 Гц 0,6÷1,5 мА ток оқиб ўтса, буни у сезади ва 
сезиш чегарасидаги ток, электр токи деб аталади. 
Инсон организми орқали оқиб ўтадиган токнинг миқдори унинг 
асоратини белгилайди, яъни оқиб ўтган ток қанча катта бўлса, унинг асорати 
ҳам шунча катта бўлади. 
Агар инсон организмидан оқиб ўтган токнинг миқдори 10÷15 мА га етса, 
унда организмдаги мускуллар тартибсиз қисқариб, инсон ўз организми 
қисмларини бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлади, яъни электр токи бўлган 
симни ушлаб турган бўлса, панжаларини оча олмайди, унга таъсир 
кўрсатаѐтган электр симини олиб ташлай олмайди. Бундай токни чегара 
миқдори - ушлаб қолувчи ток дейилади. 
Агар ток миқдори 25÷50 мА га етса, унда ток таъсири кўкрак қафасига 
таъсир кўрсатади, натижада нафас олиш қийинлашади. 
Агар ток таъсири бир неча дақиқага чўзилса, унда нафас олишнинг 
тўхтаб қолиши натижада ўлиши мумкин. 
Таъсир қилувчи ток миқдори 100 мА ва ундан ортиқ бўлса, бундай ток 
юрак мускулларига таъсир кўрсатади, ҳамда юракнинг ишлаш мароми 
бузилади, қон айланиш тизими бутунлай ишдан чиқади ва ўлимга олиб келади. 
Инсон организми орқали оқиб ўтаѐтган токнинг давомийлилиги ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга, чунки узоқ давом этган ток таъсиридан инсон 
организмининг ток ўтказувчанлиги ортади ва токнинг зарарли таъсири 


15 
организмда йиғила бориши натижасида асорат оғирлаша боради. 
Токнинг тури ва частотаси ҳам зарарли таъсир кўрсатишда муҳим рол 
ўйнайди. Энг зарарли - 20÷100 Гц атрофидаги электр токи ҳисобланади. 
Частотаси 20 Гц дан кичик ва 100 Гц дан катта токларнинг таъсир даражаси 
кескин камаяди. Катта частотали электр токларида ток уриш бўлмайди, лекин 
куйдириши мумкин. 
Агар ўзгармас ток бўлса, унда токнинг сезиш чегарасидаги миқдори 6÷7 
мА; ушлаб қолувчи чегара миқдори 50÷70 мА; юрак фаолиятини 0,5 секунд 
давомида ишдан чиқариши мумкин бўлган миқдори 300 мА гача бўлади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling