Электр хавфсизлиги


-расм. 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда қуруқ тахта ѐрдамида симларни олиб


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

9-расм. 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда қуруқ тахта ѐрдамида симларни олиб 
ташлаш йўли билан жабрланувчини ток таъсиридан қутқариш тартиби 
10-расм. 1000 В гача бўлган электр қурилмадан жабрланувчини кийимини қуруқ 
жойидан тортиб олиш йўли билан ток таъсиридан қутқариш тартиби 


24 
 
11-расм. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмадан жабрланувчини бир қўл 
билан тортиб олиш тартиби 
12-расм. 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда симларни кесиш орқали ток 
таъсирида қолган жабрланувчини қутқариш йўллари 
 
Ток таъсирида қолган кишининг қуруқ этаги (кийимининг баданга тегмай 
турган жойи) дан тортиб симдан ажратса ҳам бўлади, аммо бунда унинг кийими 
қуруқ бўлиши лозим (10-расм); шу билан бирга, атрофдаги металл буюмларга 
ва ток таъсирида қолган киши баданининг очиқ жойига тегиб кетмаслик учун 
жуда эҳтиѐт бўлиш керак. Шунингдек, аввал қўлни яхшилаб изоляцияланмай 
туриб, ток таъсирида қолган кишини оѐғидан тортиш ҳам ярамайди, чунки 
унинг пойафзали ҳўл бўлиши ва пошнасидаги михлардан ток ўтиши мумкин. 
Ток таъсирида қолган кишига ѐрдам бериш учун унинг баданининг очиқ 
жойига қўл теккизиш зарур бўлса, қўлга резинали қўлқоп ва оѐққа калиш 
кийиш ѐки қўлга шарф ўраш, енгни тушириш лозим ва ҳоказо, жуда 
бўлмаганда, ток таъсирида қолган кишинииг устига резина, резинали материал 
(плашч) ѐки оддий қуруқ материал ташлаш керак. Оѐқ тагига қуруқ тахта ѐки 
ўзидан ток ўтказмайдиган қуруқ таглик солиш, кийимни ва бошқаларни ўраб 
қўйиш ҳам мумкин. Мумкин қадар, бир қўл билан иш бажариш керак (11-расм). 
Паст кучланишли ток таъсирида қолган киши қўллари билан бир симни маҳкам 
ушлаб, ток унинг гавдаси орқали ерга ўтаѐтган бўлса, унинг оѐқлари тагига 
қуруқ тахта қўйиш, оѐғига арқон ѐки кийим солиб уни ердан узиш ва ток 
таъсиридан қутқариш керак. Бироқ бунда ѐрдам бераѐтган киши ҳам ўзига, ҳам 
шикастланган кишига нисбатан юқорида айтилган эҳтиѐт чораларини кўриши 
лозим. Зарур бўлса, паст кучланишли симларни дастаси қуруқ болта билан 
чопиб узиш (12-расм) ѐки изоляцияланган тегишли асбоб билан қирқиш керак. 



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling