Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

3. Синов саволлари. 
1. Электр токи таъсиридан шикастланган ва бошқа бахтсиз ҳодисага 
учраганларга биринчи ѐрдам беришнинг умумий қоидаларини шарҳлаб беринг. 
2. Мутахассис бўлмаган кишилар биринчи тиббий ѐрдамни тўғри бера 
билишлари учун, қандай тадбирларни амалга оширишлари керак? 
3. Цехдаги биринчи ѐрдам шкафида ѐки корхонадан ташқарида ишлаѐтган 
бригада бошлиғининг биринчи ѐрдам сумкасида нималар бўлиши керак? 
 
 
5-МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАН ВА БОШҚА 
БАХТСИЗ ҲОДИСАГА УЧРАГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ БЕРИШ 
ЙЎЛЛАРИ 
Режа: 1. Токдан қутқариш йўллари. 
2. Биринчи ѐрдам бериш тадбирлари. 
3. Жароҳатланганда биринчи ѐрдам бериш йўллари. 
4. Синов саволлари. 
1. Токдан қутқариш йўллари 
Электр қурилмаларининг ток ўтиб турган қисмларига тегиш кўпинча 
мускулларнинг беихтиѐр тортишиб қисқариши (тиришиш) га сабаб бўлади. 
Шунга кўра, шикастланган киши симни ушлаган бўлса, унинг бармоқлари 
қаттиқ муштланиб қоладики, у симни ўзича қўйиб юбора олмайди (8-расм). 
8-расм. Электр қурилмасини ўчириш йўли билан жабрланувчини ток таъсиридан 
қутқариш тартиби 


23 
Агар шикастланган киши ток ўтиб турган қисмларга тегиб турган бўлса, 
дастлаб уни электр токи таъсиридан қутқариш керак. Айни вақтда, тегишли 
эҳтиѐт чораларини кўрмай туриб, ток таъсирида бўлган кишига тегиш ҳаѐт 
учун хавфлидир. Буни ҳамиша ѐдда тутмоқ керак. 
Биринчи чора, бу қурилманинг шикастланган киши тегиб турган қисмини 
дарҳол токдан ажратиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутмоқ лозим: 
- агар шикастланган киши баландда бўлиб, қурилмаларни токдан 
ажратиш унинг йиқилиб тушишига сабаб бўлса, уни йиқитмаслик чорасини 
кўриш лозим, акс ҳолда у токдан ажратиш вақтида йиқилиб, янада оғир 
шикастланиши мумкин; 
- қурилмани токдан ажратган вақтда электр чироқлар ўчиб қоладиган 
бўлса, авария чироғи, аккумуляторли фонарларни тайѐрлаб қўйиш керак, лекин 
бу қурилмани тезлик билан токдан ажратишга, шикастланган кишига биринчи 
ѐрдам беришга асло халақит бермаслиги лозим. 
Агар қурилмани токдан тез ажратишнинг иложи бўлмаса, шикастланган 
кишини унга тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш чорасини кўриш 
лозим. 
Паст кучланишли ток таъсиридан қутқариш йўллари. 
Шикастланган кишини ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш ѐки симни 
ундан ажратиш учун қуруқ кийим, қуруқ арқон, қуруқ ѐғоч тахта (9-расм) ѐки 
ўзидан ток ўтказмайдиган бошқа бирор нарсадан фойдаланиш керак. 
Бу мақсадда металл ѐки ҳўл буюмларни ишлатиш мутлақо ярамайди. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling