Электр хавфсизлиги


 Биринчи ѐрдам бериш тадбирлари


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

2. Биринчи ѐрдам бериш тадбирлари 
Биринчи ѐрдам бериш тадбирлари шикастланган киши ток таъсиридан 
қутқарилгандан кейин унинг қандай аҳволда бўлишига боғлиқ. 
- агар шикастланган киши ҳушида бўлсаю, лекин бундан аввал ҳушидан 
кетган ѐки анча вақт ток таъсирида қолган бўлса, тиббиѐт ходими етиб келгунча 
уни тамомила тинч ѐтқизиб қўйиш ва 2-3 соат давомида унга қараб туриш 
зарур. Агар зудлик билан тиббиѐт ходимини чақиришнинг иложи бўлмаса, 


26 
шикастланган кишини транспорт воситаси ѐки замбил билан таъминлаб, уни 
дарҳол даволаш муассасасига етказиш лозим
- шикастланган киши ҳушидан кетган, лекин нафас олиб турган бўлса, 
уни қўлай ѐтқизиб тинч қўйиш, кийимларининг тугмаларини ечиб, ѐқаларини 
очиш, соф ҳаво ўтиб туришини таъминлаб, унинг ѐнидаги ортиқча одамларни 
ундан четлатиш лозим. Шикастланган кишига нашатир спиртини ҳидлатиш, 
сув пуркаш (сувни оғиз билан пуркаш ярамайди), баданини ишқалаш ва иситиш 
керак, ҳамда зудлик билан тиббиѐт ходимини чақириш зарур. Агар 
шикастланган кишининг нафас олиши ѐмон, яъни ўлаѐтганга ўхшаб сийрак ва 
ўҳтин-ўҳтин нафас олаѐтган бўлса, сунъий нафас олдиришни давом эттириш 
шарт; 
- шикастланган кишида ҳаѐт белгилари (нафас олиш, юрак уриши, пулс) 
кўрилмаганида ҳам, уни ўлган деб ҳисоблаш ярамайди. Токдан шикастланган 
кишининг ўлими кўпинча сохта ўлим бўлади. Шундай ҳолда ѐтган кишига 
дарҳол сунъий нафас олдириб, биринчи ѐрдам берилмаса, унинг ҳаѐти аста-
секин сўниб, ўлиб қолади. Бундай ҳолларда тез ѐрдам чақирилади ва тиббиѐт 
ходими етиб келгунча тинмай сунъий нафас олдириб турилади. 
Ўликдек бўлиб қолган кишини ҳаѐтга қайтаришда ҳар бир дақиқа ҳам 
ғаниматдир. Шу сабабли, биринчи ѐрдамни мумкин қадар тез ва ҳодиса рўй 
берган жойнинг ўзидаѐқ бажариш лозим, агар бу жой шикастланган кишига ѐки 
ѐрдам берувчига хавфли бўлса ѐки у ерда ѐрдам беришнинг иложи бўлмаса, 
шундагина шикастланган кишини ѐрдам бериш учун бошқа жойга кўчирилади. 
Токдан шикастланган киши йиқилиб боши мажақланган бўлса ѐки 
гавдаси бутунлай куйиб кетган бўлса, уни ўлган деб ҳисоблаш мумкин. 
Бошқа ҳолларда унинг ўлган-ўлмаганини фақат мутахассис ѐки тиббиѐт 
ходими аниқлай олади. Шикастланган кишини ерга кўмиш асло ярамайди, 
чунки бу фойда бермайди ва устига зарар ҳам келтиради. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling