Электр хавфсизлиги


 Жароҳатланганда биринчи ѐрдам бериш йўллари


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

3. Жароҳатланганда биринчи ѐрдам бериш йўллари 
Ҳар қандай жароҳат жароҳатловчи буюмдаги, жароҳатланувчи теридаги, 
шунингдек чанг, тупроқдаги, ѐрдам берувчининг қўлларидаги, боғлов 
материалидаги микроблар билан ифлосланиши мумкин. 
Кўпинча ўлимга сабаб бўладиган оғир касаллик — микроблардан 
зарарланишнинг олдини олиш учун, тупроқ билан ифлосланган жароҳатларга 
эътибор бериш керак. Дарҳол тиббиѐт ходимига мурожаат қилиб зарарланишга 
қарши эмлатиб, бунинг олдини олиш шарт. 
Жароҳат ривожланиб кетмаслиги учун, уни бойлаганда, қуйидаги 
қоидаларга қаттиқ риоя килиш лозим: 
- жароҳатланган кишига биринчи ѐрдам беришдан олдин, қўлни совун 
билан яхшилаб ювиш керак. Агар бирор сабабга кўра қўлни ювишнинг иложи 
бўлмаса, бармоқларга йод аралашмаси суртиш керак. Бироқ ювилган қўлни ҳам 
жароҳатга теккизиш ярамайди. 
- жароҳатни сув ѐки, ҳатто бирор дори билан ювиш, унга кукунлар сепиш, 
маз суртиш ярамайди, чунки буларнинг ҳаммаси жароҳатнинг битишига 
халақит беради, тери устидаги микробларнинг жароҳатга тушишига, кейин 
жароҳатнинг ривожланиб кетишига сабаб бўлади; 
- жароҳатдаги қум, тупроқ ва бошқаларни артиш ҳам ярамайди, чунки 


27 
бундай ишларни бажарганда жароҳатни тозалаш ўрнига кирни унинг 
ичкарисига киритиш ва унга микробларни юқтириш мумкин. Жароҳатни фақат 
мутахассис ѐки тиббиѐт ходими яхшилаб тозалай олади; 
- жароҳатни қотиб қолган қондан тозалаш ҳам ярамайди, чунки бу кучли 
қон оқишига сабаб бўлиши мумкин; 
- жароҳатни изоляцияловчи лента билан ўраш, унга йод билан ўргумчак 
уяси қўйиш ҳам ярамайди, чунки бундай нарсаларда столбняк микроблари 
бўлиши мумкин; 
Биринчи ѐрдам шкафидаги (сумкаси) индивидуал пакетни очиб (очиш 
тартиби унинг жилдида ѐзилган), ундаги стерил боғлов материалини жароҳатга 
қўйиш ва бинт билан боғлаш лозим. Пакетларни шундай очиш керакки, боғлов 
материалининг жароҳатга ѐпиладиган томонига асло қўл теккизилмаслик керак. 
Агар бирор сабаб билан индивидуал пакет топилмаса, боғлаш учун тоза 
(иложи бўлса, янги дазмол урилган) дастрўмол, тоза сурп ва шу кабилардан 
фойдаланиш мумкин. 
Латтанинг жароҳатга ѐпиладиган жойига бир неча томчи йод аралашмаси 
томизиб, жароҳатдан каттароқ доғ ҳосил қилинади, сўнгра жароҳат устига 
ѐпилади. Хусусан жароҳат ифлосланган бўлса, йод аралашмасидан шу тариқа 
фойдаланиш керак. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling