Электр хавфсизлиги


-расм. Икки киши бўлганда сунъий нафас бериш ва юракни ташқаридан массаж


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

7-расм. Икки киши бўлганда сунъий нафас бериш ва юракни ташқаридан массаж 
қилиш тартиби 
Иккинчи усулда, шикастланган кишини чалқанча ѐтқизиш, бошини 
орқага ташламоқ учун кураги тагига кийимини ўраб қўйиш ва оғзини 
шилимшиқдан тозалаш, тилини чиқариб пастга, иякка қараб сал тортиш ва шу 
ҳолда ушлаб туриш лозим. Ёрдам берувчи шикастланган кишининг бош 
томонига тиз чўкади, унинг иккала қўлини тирсаги яқинидан ушлаб кўкрак 
қафасининг ѐн томонларига аста-секин босади (бунда шикастланган киши 
нафас чиқаради). 
―Бир, икки, уч‖ деб шикастланган кишининг қўллари юқорига кўтарилади 
ва орқа томонга тортилади (бунда шикастланган киши нафас олади), ―тўрт, 
беш, олти‖ деб, қўллар яна кўкрак қафасининг ѐн томонларига аста секин 
босилади ва шу ҳаракат такрорланаверади. 
Ёрдамчилар бўлса, иккинчи усулда икки киши сунъий нафас олдиради. 
Уларнинг ҳар бири шикастланган кишининг ѐн томонида бир оѐқ билан тиз 
чўкиб, унинг бир қўлидан ушлайди ва санаб туриб бир вақтда мос ҳаракат 
қилади. Учинчи киши шикастланган кишинииг тилидан ушлаб туради. 
Сунъий нафас олдириш тўғри ўтказилаѐтган бўлса, кўкрак қафасини 
босиб қўйиб юборганда кекирдак орқали ҳаво ўтиши туфайли бир хил 
(инграганга ўхшаган овоз) чиқади. 
Овоз чиқмаганлиги шикастланган кишининг тили орқага кетиб ҳалқумига 
тиқилиб қолганини ва ўпкага ҳаво кирмаганини билдиради. Бундай ҳолларда 
шикастланган кишининг тилини кўпроқ чиқариш керак. 
Шикастланган кишининг қўли ѐки ўмрови синган бўлса, иккинчи усулни 
қўллаш ярамайди. 
Сунъий нафас олдиришнинг ҳар иккала усулида ҳам шикастланган 
кишининг кўкрак қафасини жуда қаттиқ босиш ярамайди, чунки унинг 
қовурғасини синдириб қўйиш мумкин. Бундан ташқари иккинчи усулда
хусусан қорин қаттиқ босилса, меъдадаги овқат сиқиб чиқарилиши ва ҳаво 
йўлларига тиқилиб қолиш эҳтимолидан холи эмас. 
Шунингдек, иккинчи усулда шикастланган кишининг қўлларини куч 


22 
билан қаттиқ силташ ярамайди, чунки бундай ҳолларда қўлни чиқариб, ҳатто 
синдириб қўйиш ҳам мумкин. 
Сунъий нафас олдиришнинг ҳар иккала усулида ҳам шикастланган киши 
баданининг совқотишига йўл қўйиш, уни ерга, тош устига, бетон ѐки темир 
полга бирор иссиқ нарса ѐзмасдан ѐтқизиш ярамайди. Шикастланган кишини 
иситиш учун танасига ва оѐқларига иссиқ сувли шиша, қиздирилган ғишт ѐки 
тош қўйиб устига бирор нарса ѐпиш керак. Иссиқ сувли шиша, қиздирилган 
ғишт ѐки тош шикастланган кишининг баданини куйдириб қўймаслиги учун, 
бирор нарса билан ўраб қўйилади. Бу ишларни жуда тез, сунъий нафас 
олдиришни тўхтатмай, нафас олиш пайтида, яъни қўлларни (биринчи усулда 
ѐрдам берувчининг қўллари ѐки иккинчи усулда шикастланган кишининг 
қўллари) шикастланган кишининг кўкрак қафасидан 2-3 секундга олганда 
қилиш керак. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling