Электр хавфсизлиги
Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
2. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш
Электр токи таъсирига тушган кишига тиббиѐт ходими етиб келгунга қадар кўрсатиладиган биринчи ѐрдамни икки қисмга бўлиб қаралади: I. Ток таъсиридан қутқариш; II. Биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш; Ток таъсиридан қутқариш бир неча хил бўлиши мумкин. Энг осон ва қулай усул, бу электр қурилмасининг ўша қисмига келаѐтган токни ўчиришдир. Агар буни иложи бўлмаса (масалан ўчиргич қурилмаси узоқда бўлса), унда кучланиши 1000 В дан паст бўлган электр қурилмаларида электр симларини сопи ѐғочли бўлган болғалар билан кесиш ѐки зарарланган кишининг кийимининг қуруқ жойидан ушлаб тортиб, ток таъсиридан қутқариб қолиш мумкин. Агар электр токининг кучланиши 1000 В дан юқори бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва электр изоляцияси мустаҳкам бўлган электр асбобларидан фойдаланиш керак. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш, унинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар жароҳатланган киши ҳушини йўқотмаган бўлса, унда унинг тинчлигини таъминлаб, тиббиѐт ходими келишини кутиш ѐки уни тезда даволаш муассасасига олиб бориш зарур. Агар ток таъсиридан ҳушини йўқотган, аммо нафас олиши ва юрак тизими ишлаѐтган бўлса, унда уни қуруқ ва қулай жойга ѐтқизиш, камари ва ѐқасини бўшатиш, ҳамда соф ҳаво келишини таъминлаш зарур. Шу билан бирга шарт-шароит мавжуд бўлса, нашатир спиртни ҳидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини ва қўлларини ишқалаш яхши натижа беради. Агар жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашиб қалтираш ҳолати кузатилса, аммо юрак уриш ритми нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас олдириш ишларини бажариш зарур. Агар клиник ўлим ҳолати юз берса, сунъий нафас олдириш билан бир қаторда юракни устки томонидан массаж қилиш керак. 3. Синов саволлари. 1. Иш жараѐнида фойдаланиладиган ҳимоя воситалари, қайси қоида ва талабларга жавоб бериши керак? 2. Хавфсизлик қоидалари бўйича, қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида, қандай ѐзувлар бўлиши лозим? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling