77
ѐйининг пайдо бўлиши ҳамда бошқа белгилар) кучланиш остидаги устунга 8 м
дан кам масофага яқинлашиш ман этилади.
5. Ҳаво электр узатиш тармоқларини йўл билан кесишган ва йўлга яқин
участкаларидаги ишлар, ҳамда уларда бажариладиган ҳар хил ишлар
Ҳаво электр узатиш тармоқларининг транспорт магистраллари (темир
йўллар, кема қатновчи дарѐлар ва каналлар) билан кесишган участкаларида иш
олиб бориш учун вақтинча транспорт ҳаракатини тўхтатиш ѐки транспорт
ҳаракати туфайли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги олиб борилаѐтган ишни
тўхтатиб туриш талаб қилинса, наряд берувчи ходим иш жойига транспорт
магистраллари ҳаракати хизмати вакилини чақириши керак. Бу вакил зарур
муддатга транспорт ҳаракатини тўхтатиб турилишини таъминлаши ѐки
тармоқда ишлаѐтган бригадани яқинлашаѐтган транспорт тўғрисида
огоҳлантириши шарт.
Транспортларни ўтказиб юбориш учун халақит бераѐтган симлар хавфсиз
баландликка кўтариб қўйилиши зарур.
Ҳаво электр узатиш тармоғини асосий ва қишлоқлараро йўллар билан
кесишган ѐки бевосита яқинлашган бўлимларида иш олиб борилса, транспорт
ҳайдовчиларини огоҳлантириш ѐки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун Йўл
Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси (ЙҲХБ) билан келишилган ҳолда, ишбоши,
асосий ва бошқа йўлларга сигнал берувчини қўйиши шарт. Зарурат туғилганда,
ЙҲХБ вакили чақирилиши зарур.
Сигнал берувчилар ҳаво электр узатиш тармоғи билан йўлни кесишган
ѐки яқинлашган жойидан ҳар икки томонда 100 м узоқликда туришлари ва
уларда кундузи қизил байроқчалар, кечаси эса қизил чироқлар бўлиши керак.
Ердан изоляция қилинган чақмоқ чақишдан ҳимоя қилувчи симга тушган ерга
улагични улаш ва олишдан олдин, аввало сим ерга уланиши зарур. Ҳаво электр
узатиш тармоқларида, симларни кесим юзаси 70-240 мм
2
ва ундан юқори
бўлганда, ишчи-ходимларни сим бўйлаб ҳаракат қилишларига рухсат этилади.
Бунда ходим, ҳар бир фазаси кокилларга бўлинган симлар бўйлаб ҳаракат
қилганида, ҳимоя камари арқонини симга, ҳамда махсус аравачалар
ишлатилганда эса, аравачага ҳам симга маҳкамланган бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |