Электр хавфсизлиги


 Ток трансформаторлари ѐрдамида иш бажаришда электр хавфсизлиги.  4


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

3. Ток трансформаторлари ѐрдамида иш бажаришда электр хавфсизлиги. 
4. Синов саволлари. 
 
1. Электр моторларида иш бажаришда электр хавфсизлиги 
Электр моторлар ва унинг ҳаракатга келтирувчи механизмларининг ток 
ўтказувчи, ҳамда айланаѐтган қисмларига тегиш билан боғлиқ бўлган барча 
ишлар олиб борилганда, электр мотордан кучланиш олиб ташланиши шарт. 
Электр моторларнинг ток ўтказувчи қисмлари ва уларнинг ҳаракатга 
келтирувчи механизмларига, ҳамда айланаѐтган қисмларига тегиб ишлаш керак 
бўлмаган барча ишларни, мотор ишлаб турган пайтида бажариш мумкин. 
Электр моторда иш олиб борилганда ерга улагични электр моторни 
тақсимловчи ускуна (шчит) билан боғловчи кабел электр тармоғининг исталган 
қисмига қўйиш мумкин. Механизмларнинг айланаѐтган қисмига тегиш керак 
бўлмаган ишларни бажаришда ва уланиш муфтани бўшатиб ажратиш керак 
бўлган тақдирда, кабел электр тармоғини ерга улаш талаб қилинмайди. 
Агар ўчирилган электр моторда ишлар бажарилмаѐтган ѐки бир неча 
кунга тўхтатилган бўлса, электр моторни электр тармоғи билан улайдиган 
кабел электр тармоғини электр мотор томонидан ерга улаб қўйилиши шарт. 
Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма ерга улагич ускунасини қўллашга имкон 
бермаса, 1000 В кучланишгача бўлган электр моторларда кабелнинг фазалари 
пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим билан ѐки кабелни 
фазалари пайларини ўзаро бир-бирига улаб, уларни изоляциялаш керак. Ушбу 


79 
ерга улаш ѐки кабел фазаси пайларини бир-бирига улаш, тезкор-диспетчерлик 
журналида кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт. 
Агар насослар, ҳаво алмашинув мўрилари ва ҳаво юборувчи ускуналар, 
электр моторлари ва ускуналарга уланган механизмлар орқали электр моторни 
айланиб кетиши мумкин бўлса, электр моторларда ишлашга ижозат беришдан 
олдин уларнинг сўрувчи клапан (задвижка) ва шиберлари ѐпилиши ва 
қулфланиши, шунингдек электр мотор роторларини тормозлаш чоралари 
кўрилиши шарт. Иш олиб борилаѐтган электр мотор яқинида жойлашган бир 
хил турдаги ѐки унга ўхшаш ўлчамли электр моторларга, ишлаб туришидан ѐки 
захирада турганидан қатъий назар, «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши 
шарт. Электр моторлар ишлаб турган пайтида айланаѐтган қисмларига 
қўйилган тўсиқларни олиш ман қилинади. 
Юритмаси қўл билан бошқариладиган юргизиш аппаратлари билан 
жиҳозланган электр моторларни улаш ѐки (ѐқиш) ўчириш ишлари, диэлектрик 
қўлқопда бажарилиши зарур. Бошқарув механизмларининг электр юритмалари 
сурувчи клапан (задвижка) ва бошқа қурилмалар билан уланган бўлса, 
очгичларнинг электр юритмасини ишлаш-ишламаслигини текшириш, ўша 
ускуна ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан махсус 
бригада амалга ошириши шарт. 
Рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги маълумот, технологик цехнинг 
тезкорлик-журналига, ҳамда бу рухсатни олганлиги ҳақида эса, ишлаш-
ишламаслигини текширувчи цехнинг (бўлимнинг) тезкорлик журналига ѐзиб 
қўйилади. Бошқарувчи механизмларни, тартибга солувчи органлари ва очиб-
ѐпувчи аппаратларга уланмаган электр узатмаларини, электр юритмаларнинг 
электр чизмаларини таъмирлаш ва созлаш, фармойиш билан бажарилиши 
мумкин. Уларни ишлаш-ишламаслигини текширишга фармойиш берган ходим 
рухсат беради. Бу тўғридаги ѐзувни фармойиш рўйхатга олинаѐтганда ѐзилади. 
Иш тўлиқ тугатилгунга қадар, электр моторни ишлаши ѐки 
ишламаслигини текшириш учун, уни электр тармоғига улаш тартиби, 
қуйидагича: 
- иш наряд бўйича бажарилаѐтган бўлса, ишбоши наряднинг 3-жадвалида 
иш тугатилганлигини расмийлаштириб, нарядни топширади; 
- иш фармойиш бўйича бажарилаѐтган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада 
иш жойидан чиқарилиши шарт; 
Моторни ишлаши ѐки ишламаслиги текширилганидан сўнг, наряднинг 3-
жадвалига расмийлаштирилиб, бригадани қайта ишлашига ижозат берилади. 
Агар иш фармойиш бўйича бажарилаѐтган бўлса, бригадани қайтадан 
ишлашларига рухсат бериш учун, янги фармойиш берилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling