3. Ток трансформаторлари ѐрдамида иш бажаришда электр хавфсизлиги
Ток
трансформаторларини
иккиламчи
чулғамларига
уланган
занжирларни (симларни) узиш қатъиян ман қилинади. Агарда бу занжирларни
узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан
олдинроқдаги жойга (ток трансформатори тарафга қараб) ток трансформатори
томонини махсус улагич билан қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Махсус
улагич билан қисқа туташтиришни бажараѐтганда, дастаси изоляцияланган
асбобдан фойдаланиш зарур.
Ток трансформаторларида ѐки унинг иккиламчи чулғамларига уланган
занжирларда иш бажарилганда, қуйидаги эҳтиѐткорлик чораларига риоя қилиш
талаб қилинади:
- ток трансформаторларини иккиламчи чулғами, унга уланиши керак
бўлган занжирлардаги таъмирлаш ишлари тамом бўлгунга қадар, қисқа
туташтириб
қўйилиши
шарт.
Таъмирланган
занжирлари
ток
трансформаторларини иккиламчи чулғамига улангандан кейин, қисқа
туташтиргич яқинроқдаги қисқичлар йиғимига кўчирилиши ва у фақат барча
таъмирлаш ишлари батамом тугатилиб, таъмирланган занжирларни тўғри
уланганлигини текшириб чиқилганидан сўнг, олиб ташланиши зарур;
- ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига ўлчов асбоблари
уланганидан сўнг, уни бирламчи чулғамига қутбларни текшириш учун импулс
(сигнал) берилади.
Ток трансформаторларини бирламчи чулғамини таъмирлаш ва
кавшарлаш ишларини бажариш учун ток ўтказувчи сифатида қўллаш қатъиян
ман қилинади.
4. Синов саволлари.
1. Электр мотор ѐки механизмда иш олиб боришда қандай тадбирлар
қўлланилади?
2. Қандай ҳолат ва ишларда, электр моторни ўчиришини амалга
оширмаслик керак?
3. Қандай ҳолларда электр моторнинг кабелини ерга улаш талаб
қилинмайди?
4. 1000 В кучланишгача бўлган электр моторда кўчма ерга улаш ускунаси
қандай бўлиши керак?
5. Насослар, тутун мўрилари, ҳаво юборувчи ускуналар ва электр
моторларда ишлашга ижозат беришдан олдин, қандай эҳтиѐт чоралари
Do'stlaringiz bilan baham: |