Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Тўхта! Кучланиш!»
- «Уланмасин! одамлар ишламоқда!» ѐки «Уланмасин! Тармоқда иш кетмоқда!»
Одамлар ишламоқда!» деган шиор осилиши керак;
- ҳаво йиғувчи идиш ичидаги босим остида бўлган ҳавони ташқарига чиқарилиб, ҳаво чиқарувчи клапанлар (пробкалар) очиқ ҳолда қолдирилиши шарт; - ҳаво йиғувчи идишдан ҳаво юборувчи қувур ажратилиши ва унга қопқоқ (заглушка) қўйилиши шарт. Ҳаво йиғувчи идишлар ва ўчиргич бакларидаги босимни ўлчовчи манометрлар нол кўрсатиши, улардаги ҳаво босим остида эмаслигини билдирмайди. Баклар ва ҳаво йиғувчи идишларни ичига тушиш учун мўлжалланган тешик қопқоғидаги гайка ва болтларини бўшатиб очишдан олдин, ундаги босим остида бўлган ҳавони ҳаво чиқарувчи клапанлар ѐки сурувчи очгичлар (задвижкалар) очиқлигига ва ҳақиқатан ҳам ҳаво йўқ эканлигига қараб, ишонч ҳосил қилиш зарур. Сиғимга тушиш учун мўлжалланган қопқоқни гайка ва болтлари бураб маҳкамлангандан сўнг, ҳаво чиқариш клапанларни ѐки сурувчи очгичларни беркитиш мумкин. Комплект тақсимловчи ускуналарнинг шкафлари бўлинмасида ишланганда, ускуналар жойлаштирилган аравача ташқарига тортиб чиқарилиб, кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар бўлинмасидаги темир тўсиқ беркитилиб, қулфланиши ҳамда, «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур. Ишлашга мўлжалланган бўлинмада эса, «Шу ерда ишланг!» деган шиор осилади. Комплект тақсимловчи ускуналарни ташқарисида, аммо унга уланган ускуналарда ѐки ундан чиқадиган ҳаво ва кабел тармоғида ишланганда ўчиргич жойлаштирилган аравача шкафдан ташқарига тортиб чиқарилиши, шкаф ичидаги темир тўсиқ ѐки шкаф эшикчаси беркитилиб, қулфланиши ва унга «Уланмасин! одамлар ишламоқда!» ѐки «Уланмасин! Тармоқда иш кетмоқда!» деган шиорлар осилиши керак. Бунда қуйидагиларга рухсат берилади: - ерга улагич пичоқлари билан ўчиргич жойлаштирилган аравача орасида блокировка бўлса, аравачани назорат ҳолатига келтириш ерга улагич пичоқлари уланганидан сўнг бажарилади; - комплект тақсимловчи ускуна шкафларида бундай блокировка ѐки ерга улагич пичоқлари бўлмаса, аравачани назорат ҳолати билан шкафдан чиқарилган ҳолатдаги оралиққа ўрнатиш, шкаф қулфланиши шарти билан бажарилади. Ушбу шкафга уланган тармоқда ерга улагич бор ѐки йўқлигидан қатъий назар, аравача ва тармоқ орасида оралиқ ҳосил қилиш мумкин. 82 Электр узатиш тармоғида ишлаш зарур бўлса, комплект тақсимловчи ускунанинг шкафига ўрнатиладиган ерга улагични улашда, техника хавфсизлиги қоидаси талабларини ҳисобга олиш зарур. Комплект тақсимловчи ускуналарда ўчиргичлар ўрнатилган аравачани синашга, бошқарув ва релели ҳимоя занжирларида иш олиб бориш учун назорат ҳолатига, комплект тақсимловчи ускуналардан ташқаридаги ҳаво электр узатиш тармоқлари ва кабел тармоқларида ѐки унга уланган ускуналарда, электр моторлар орқали уланган механизмларда, иш бажарилмайдиган ѐки комплект тақсимловчи ускуна шкафи ичида ерга улагич ўрнатилган тақдирда қўйиш мумкин. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling