Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

7. Шахсий ҳимоя воситалари 
Ҳимоя кўзойнаги. Ҳимоя кўзойнаги металл ва бошқа материалларни 
қайта ишлаш мобайнида майда заррачалар, эритилган мастика томчилари, 
кислоталар, ишқорлар, электролитлар ва бўѐқларнинг кўзга тушишидан
сақлагичларнинг куйиши натижасида сачровчи металл заррачалари, ҳамда 
учқунлари, кавшарлаш вақтидаги газ горелкаларининг алангаси, ѐйи ва 
ҳоказолардан кўзни ҳимоя қилиш учун ишлатилади. 
 
40-расм. Шахсий ҳимоя воситаларининг турлари 


114 
Ҳимоя кўзойнаклари белгиланган вазифасига қараб, стандарт ва техник 
шартлар талабларига жавоб бериши керак. Узоқ муддатли ишларда ойнаси 
терлайдиган кузойнакларнинг ички юзаси терлашдан сақловчи махсус таркиб 
билан мойланиши лозим (41-расм). 
а) 
б) 
41-расм. Ҳимоя кўзойнакларининг турлари 
Қўлқоплар. 
Қўлқоплар 
қўлни 
учқунлардан, 
эриган 
металл 
заррачаларининг сачрашидан, тўпонидан, юқори ҳароратдан, нефтдан, 
ишқордан, кислотадан, сувдан, механик таъсирланишлардан сақлаш учун 
мўлжалланган (42-расм). 
42-расм. Резинали диэлектрик қўлқоплар 
Эриган металлар, кабел мастикалари билан ишлаганда, қийин ѐнувчи 
асбест, шпилка ва бошқа газламалардан тикилган қўлқоплардан фойдаланиш 
шарт. 
Қўлқоплар, "Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси 
қоидалари" талаблари асосида тайѐрланиши зарур. 
Қўлқоплар олти типда ишлаб чиқарилади: 
- кенг тикилган, бармоғи чоклаб уланган; 
- бармоқли, қўлқопнинг пастки қисми тўла бичилган; 
- бармоғи қўлқоп букилишининг ѐн томонида жойлашган
- иккита бармоқли; 
- эластик лента билан билакларга боғланган; 
- қўнжлари узайтирилган, тўртта ўлчамли. 
Қўлқоплар кучайтирувчи ва ҳимоя қопламаларига эга. Қўнжлари 
узайтирилган қўлқопларнинг ўлчамлари 420 мм дан кам бўлмаслиги керак. 
Эриган металл, мастика ва бошқа моддалар оқиб кетишининг олдини олишда, 
қўлқоплар кийим енгларини зич қоплаб олган бўлиши керак. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling