Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

109 
 
37-расм.
 
Электростатик экран схемаси
Экранловчи тўпламларнинг барча элементлари ўзаро ишончли уланиши, 
ҳамда оѐқ кийим ѐки струбцинали сим орқали экранловчи ишчи кийимлар ерга 
уланганда, электр занжири ҳосил қилиниши учун контактли чиқиш тугмалари 
билан таъминланади. 
 
38-расм. Экранловчи кастюм: 1- металли ѐки металлдан изоляцияланган каска; 
2-токўтказувчи газламадан тайѐрланган комбинезон; 3-ўтказгичлар; 4- токўтказувчи 
газламадан тайѐрланган қўлқоп; 5-электрўтказувчан пошнали этик; 6-пошнали 
токўтказувчини чиқиши; 


110 
Ҳар бир экранловчи тўплам инвентар рақами билан белгиланган бўлиши 
зарур. 
Экранловчи 
тўпламларни 
ишлатиш, 
«Шахсий 
экранловчи 
тўпламларни ишлатиш йўриқномаси» талаблари асосида олиб борилиши 
лозим. 
ЭПР ва ЭПЗ экранловчи тўпламлари, шахсий фойдаланиш учун 
берилиши ва шахсан ишчиларга бириктирилиши лозим. 
ЭПХ экранловчи тўпламлари умумий фойдаланишга мўлжалланган 
бўлиши мумкин, лекин тўпламга кирувчи махсус оѐқ кийимлар эса, алоҳида ҳар 
бир ишчига бириктирилган бўлиши зарур. 
Экранловчи тўпламлар ҳаво ҳарорати 2°С дан 30°С гача, намлиги 80 
фоиздан ошмаган, қуруқ иситиладиган хоналардаги махсус жавонларда 
сақланиши керак. 
Экранловчи кийимлар илгакларда, оѐқ кийимлар ва каскалар эса, тахта 
токчаларда сақланиши зарур. 
Тўпламларни контактлар чиқишлари орқали кўтариб юриш ва осиб 
қўйиш ман қилинади. 
Махсус кийим ва пойафзалларни мунтазам равишда тозалаб, ўз вақтида 
таъмирлаб туриш лозим. 
Экранловчи тўпламдаги махсус кийим элементларини, электр 
ўтказувчанлигини тиклаш ва ташқи кўринишини яхшилаш учун (куртка, шим, 
халат, чунтаклардаги сўкилган чокларни, ҳамда йиртилган жойларни йўқотиш 
ва контактли чиқаришларни тиклаш), шунингдек, каска жилди ва экранловчи 
қўлқопларни таъмирлашга ижозат берилади. 
Таъмирлаш жараѐнида электр ўтказувчи газламани электр ўтказмайдиган 
газлама билан алмаштириш ман қилинади. 
Экранловчи пойафзални электр ўтказувчанлигини тиклаш мақсадида 
таъмирлаш ман қилинади. 
Фақат унинг ташқи кўринишини яхшилаш учун таъмирлаш ишларига 
(тагчармни қоқиш, сўкилган чокларни тикиш ва бошқа) рухсат этилади. 
Экранловчи тўплам билан ѐмғир пайтида плашсиз ѐки ивиб кетишга 
қарши бошқа ҳимоя воситасиз ишлаш ман қилинади. 
Ивиган махсус ишчи кийимни сиқиб қуритиш ман қилинади, уларни 
илгакга осиб қуритиш зарур. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling